Маҳаллий

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш қарийб 5 фоизга ошди

Шунингдек, дизел, нефт, газ конденсати, табиий газ ва кўмир ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам маълум қилинди

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш қарийб 5 фоизга кўпайди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил январ–август ойларида Ўзбекистонда 811,3 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга юқори.

Мазкур даврда дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш 834,3 минг тоннани, нефт ишлаб чиқариш 425 минг тоннани ташкил этган. Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми эса 648,3 минг тонна бўлган.

Шунингдек, январ–август ойларида Ўзбекистонда 24,2 млрд куб метр табиий газ ҳамда 4,4 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.