Спорт

Ўзбекистонда “Барселона” академияси очилиши мумкин

Ўзбекистонда “Барселона” академияси очилиши мумкин

Ўзбекистонда “Барселона” футбол клубининг расмий халқаро академияси — “Барса Асадемй” лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Спорт вазири Адҳам Икрамов бощилигида Каталония клуби вакиллари билан Зоом платформаси орқали онлайн учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, “Барселона” клуби ижроия қўмитаси аъзоси Сесар Мартинес ва клубнинг Барса Инноватион Ҳуб (билимлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар платформаси) бош директори Алберт Мундет иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда “Барса Асадемй” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа мамлакатда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, ёш ўйинчиларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ва замонавий ўқитиш методикаларини жорий этишга қаратилган.

Иштирокчилар академиянинг фаолияти, машҳур “Ла Масиа” методологиясига асосланган таълим тизими, мураббийлар малакасини ошириш, замонавий футбол фалсафасини татбиқ этиш ва иқтидорли футболчиларни саралаб олиш жараёнлари юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат давомида Марказий Осиёдаги илк расмий “Барса Асадемй” 2023-йилда Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида ўз фаолиятини бошлагани ва ҳозирда Бишкекда иккинчи академияни очиш устида ишлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар Ўзбекистонда “Барса Асадемй” лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини биргаликда батафсил ўрганишга келишиб олдилар. Шунингдек, болалар футболини ривожлантириш, маҳаллий мураббийлар малакасини ошириш ва футбол соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболдаги йўналишлари белгилаб олинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.