Маҳаллий

Ўзбекистонда айрим ижодкорларга ҳар ой 5 млн сўм гонорар тўлаш таклиф этилмоқда

Бу ҳақда «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи

Ўзбекистонда айрим ижодкорларга ҳар ой 5 млн сўм гонорар тўлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда юқори натижаларга эришган ижодкорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар ой 5 миллион сўм гонорар тўлаш ҳамда транспортдан бепул фойдаланиш имкониятини бериш таклиф этилмоқда.

Бу ҳақда «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага мувофиқ, 2027-йилдан бошлаб ижодий бирлашмаларнинг йиллик ҳисоботи шаклида Миллий ижодкорлар қурилтойини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Қурултойда йил давомида юқори ижодий натижаларга эришган ижодкорларни Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда рағбатлантириш таклиф этилмоқда:

Қонун лойиҳаси ижодкорларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда маданият ва санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.

Таъкидлаш жоиз, мазкур имтиёзлар ҳозирча қонун лойиҳасида назарда тутилган бўлиб, уларнинг амалга кириши ҳужжатнинг қабул қилинишига боғлиқ.

Маълумот учун, қонунчиликда касбий ёки нокасбий асосда (ҳаваскорлик асосида) маданий фаолиятнинг бир ёхуд бир неча йўналиши бўйича ижодий фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсга – ижодкор шахс дейилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.