Ўзбекистонда Амир Темур номли давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Лойиҳага кўра, Амир Темур номли давлат стипендияси давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек,

Ўзбекистонда Амир Темур номидаги давлат стипендиясини жорий этиш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг иқтидорли талабалари учун Амир Темур номидаги давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасида белгиланган.
Лойиҳага кўра, Амир Темур номидаги давлат стипендияси давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курсида таҳсил олаётган талабаларга берилиши мумкин.
Ҳар бир олий таълим ташкилоти учун мазкур стипендия сони биттадан белгиланиши таклиф қилинмоқда.
Талабгор аъло ўқиши, илмий ёки ижодий ишлар билан шуғулланиши, конференсия ва танловларда иштирок этиши, Ўзбекистон тарихи, давлат тили ҳамда камида битта хорижий тилни билиши лозим бўлади.
Бундан ташқари, Амир Темур номидаги стипендияга даъвогарнинг битирув малакавий иши Амир Темур ва темурийлар меросига бағишланган бўлиши ёки шу йўналишда камида иккита илмий иши эълон қилинган бўлиши таклиф этилган.
Лойиҳага мувофиқ, танловнинг кейинги босқичига тавсия этилган талабгорлар ҳужжатларини ҳар йили 5–15 сентябр кунлари my.edu.уз тизимига юклайди. Стипендия тайинлаш бўйича тавсияномалар эса 5–25 октябр кунлари кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Шунингдек, номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабаларни бакалавриатни тугатгандан кейин бир йил ичида магистратуранинг кундузги таълим шаклига танловсиз, қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш таклиф қилинмоқда.

