Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 71,4 трлн сўмга етди
Мамлакатда мазкур хизматларнинг йиллик ўсиши 21,2 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 71,4 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йил январ–август ойларида мамлакат бўйлаб 71,4 трлн сўмлик алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,2 фоизга юқори.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри яққол етакчилик қилмоқда. Пойтахтда ушбу хизматлар ҳажми 53,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу эса мамлакат бўйича умумий ҳажмнинг қарийб 75 фоизига тенг.
Фарғона вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 2,4 трлн сўм бўлган. Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг ҳар бирида бу кўрсаткич 2,3 трлн сўмга етган.
Андижон вилоятида 1,6 трлн сўмлик, Қашқадарё вилоятида 1,4 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган. Наманган ва Хоразм вилоятларида ҳажм 1,2 трлн сўмдан қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларининг ҳар бирида хизматлар ҳажми 1,1 трлн сўмни ташкил қилган.
Жиззах вилоятида 897,4 млрд сўмлик, Навоий вилоятида 732,5 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган. Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 459,9 млрд сўмни ташкил этган.

