Маҳаллий

Ўзбекистонда Афғонистон ҳамкорлигида янги халқаро авиакомпания ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда Афғонистон билан ҳамкорликда янги халқаро авиакомпания тузилиши мумкин

Фарғонада янги халқаро авиакомпания ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 4-сентябр куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Афғонистоннинг Кам Аир компанияси раҳбари Омар Моҳаммад Сулаймон бощилигидаги делегацияни қабул қилган. Учрашувда Узбекистан Аирпорц АЖ тижорий фаолият департаменти бошлиғи Тимур Халилов ҳам қатнашган.

26–27-июл кунлари Фарғона вилояти делегациясининг Афғонистонга сафари доирасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш бўйича бир қатор учрашувлар ўтказилган эди. Мулоқотда ана шу ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, авиасозлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, Фарғонада янги халқаро авиакомпания ташкил этиш ташаббуси юзасидан фикр алмашилди. Лойиҳани амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар, зарур инфратузилма ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш жараёнлари муҳокама қилинди.

Тегишли ташкилотлар ва мутахассислар иштирокида лойиҳани амалий босқичга олиб чиқиш, халқаро стандартлар асосида ишларни ташкиллаш чора-тадбирларига эътибор қаратилди. Учрашув давомида истиқболдаги масалалар келишиб олинди.

Фарғона вилояти ҳокими 15-августда Кам Аир авиакомпанияси раиси Замарай Камгар ва Афғонистоннинг Спинзар Кундуз давлат корпорацияси раҳбари Абдул Ҳафиз Фарёдни қабул қилганди. Учрашувда ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш, янги қўшма инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинганди.

Кам Аир – Афғонистоннинг йирик хусусий авиакомпанияларидан бири. Компания 2003-йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатнинг илк хусусий тижорат авиакомпанияси ҳисобланади. Ушбу авиакомпания Кобул—Тошкент йўналишида ҳам парвоз қилади. Компания 2026-йил 2-июлдан бошлаб ушбу йўналишдаги рейслар сонини ҳафтасига уч мартагача оширганини маълум қилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.