Маҳаллий

Ўзбекистонда 7 йил ичида ИМЕИ кодлар учун жами 3 трлн сўмдан кўпроқ тўлов қилинди. Пуллар қаерга кетмоқда?

УзИМЕИ операторининг Газетаъга маълум қилишича, сўнгги 7 йилда мобил қурилмаларнинг 97,8 миллиондан кўпроқ коди рўйхатдан ўтказилди. Бунинг учун 253 млн доллар, яъни 3 трлн сўмдан кўпроқ тўлов қилинган. ИМЕИ учун мажбурий тўловнинг ҳуқуқий статуси борми? Тушумлар қаерга сарфланяпти? Расмийлар изоҳи.

Ўзбекистонда сўнгги етти йил ичида ИМЕИ кодлари учун жами 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ тўланган. Бу пуллар қаерга йўналтирилаётгани ҳақида саволлар туғилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йилдаги 778-сонли қарорига асосан, мобил қурилмаларнинг ИМЕИ кодларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва тўлов миқдорлари белгиланган. Унга кўра, импорт қилувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 20 фоизи, жисмоний шахслар эса 20 фоиздан 25 фоизгача тўловни амалга ошириши шарт. Акс ҳолда, телефон 30 календар кун ичида блокланиши мумкин.

УзИМЕИ тизими оператори – Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази бўлим бошлиғи Отабек Азимовнинг Газета мухбирига маълум қилишича, бу тўловлар солиқ мақомига эга эмас, балки марказ томонидан кўрсатилган хизматлар учун олинадиган ҳақ ҳисобланади. Азимов 24-август куни Силк Роад Финансе & Течнологй форуми доирасида ушбу ва бошқа масалалар юзасидан қисқа интервю берди.

“Бу бизга нима беради? Ҳозир мобил қурилмаларнинг 95 фоизини импортёрлар, қолган 5 фоизини эса жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун олиб киришмоқда. Бу расмий дўконлар, хизмат марказлари очилишига замин яратади. Яъни, хорижий мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонда фақат расман олиб кирилган телефонлар ишлатилишини, ноқонунийларига йўл йўқлигини кўриб, бизга ишонч орттирган ҳолда иш фаолиятини олиб бориши мумкинлигини кўрсатади”, – деди Азимов.

УзИМЕИ тизими жорий қилинганига қарийб етти йил бўлди. Расмий маълумотларга кўра, шу вақт мобайнида Самсунг ва Хиаомиънинг расмий дўконлари Ўзбекистонда фаолият бошлаган. Аппле компаниясининг дўконлари эса ҳали очилмаган.

“Дистрибюторлари бор, лекин ҳали расмий дўконлари очилмаган. Улар билан муҳокамалар бир йилдан ошди. Чунки Апплеънинг ҳам ўзига яраша махфийлик сиёсати бор. Шу нарсаларни келишиб олганимиздан кейин, расмий дўкони бизда ҳам очилади”, – дея таъкидлади Отабек Азимов.

Газетаъга тақдим этилган маълумотларга кўра, 2019-йилдан буён 97,8 миллиондан ортиқ ИМЕИ коди давлат рўйхатидан ўтказилган. Янги тизим жорий қилинган дастлабки йилда 47,6 миллион (48,7 фоиз) ИМЕИ коди автоматик тарзда ҳеч қандай тўловсиз рўйхатга олинган. Қолганлари эса қуйидаги бўлинишларга эга:

Рўйхатдан ўтган қурилмалар орасида энг кўп улуш Самсунг (35,5 млн), Хиаоми (18,1 млн), Нокиа (7,7 млн), Аппле (5,8 млн), Ҳуавеи (2,4 млн) ва бошқаларга (28,4 млн) тўғри келади.

Қурилма турлари бўйича эса смартфонлар (72,5 млн), тугмали телефонлар (20,3 млн), портатив қурилмалар (238 минг), планшетлар (1,4 млн) ва бошқалар (3,03 минг) ташкил этади.

Рўйхатдан ўтмаган, бироқ ўтказиш жараёнида бўлган қурилмалар сони 366 326 тани, блокланганлари сони эса 20,1 миллион тани ташкил этади. Бу муддат ичида ИМЕИ кодларини рўйхатдан ўтказиш учун 3 триллион сўмдан ортиқ тўлов қилинган. Йиллар кесимида бу рақам қуйидагича:

* 2019-йил: 100,4 миллиард сўм

* 2020-йил: 260,8 миллиард сўм

* 2021-йил: 480,6 миллиард сўм

* 2022-йил: 800,2 миллиард сўм

* 2023-йил: 1,03 триллион сўм

* 2024-йил (июл ҳолатига): 330,2 миллиард сўм

Ундирилаётган тўловлар давлат буджети, шунингдек, ищиларнинг маоши ҳамда соҳани техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши айтилди.

“Калкуляция қилинганда тушган пуллар тизимнинг ишлаб туриши, сервер қурилмаларининг фаолиятини юритиш, янгилаш, республика алоқа соҳасини ривожлантириш, шу жумладан чекка ҳудудларда алоқа сифатини яхшилаш ва ищиларнинг ойлигига йўналтирилиши кўзда тутилган”, – деди Отабек Азимов.

УзИМЕИ сабаб қонуний олиб кирилаётган телефонлар улуши 93 фоизга етказилган. Газета мухбирининг бу рақам 100 фоизга етказилгандан кейин истиқболда УзИМЕИ тўловини бекор қилиш режаси бор ёки йўқлигига оид саволига мутасаддилар қуйидагича жавоб беришди:

“Тўловсиз тизим қилганидан кейин, у тизимни қўллаб-қувватлаб туриш керак. Бу эса охир-оқибат буджетни “ейиш”га олиб боради. Бизда шундоқ ҳам 95 фоиз тўлов импортёрлар зиммасига тушмоқда. Масалан, бир импортёр мобил қурилма олиб кирди, рўйхатдан ўтказди, уни кейин сотиб олган одам ИМЕИ учун пул тўламайди. Лекин “қора бозор”да ИМЕИ кодини рўйхатдан ўтказдик, бемалол ишлатаверинг деган алдовчи ҳолатлар ҳам бор. Шунинг учун ҳар бир телефоннинг ИМЕИ коди қутисида ёзилган, шу кодни сайт орқали рўйхатдан ўтганми-ўтмаганми текшириб олса бўлади”, – деди марказ матбуот хизмати бошлиғи Ахмаджон Орифжонов.

“Ҳозир импортёр қандай қилади? У мобил қурилмаларни олиб киради, божхона омборига туширади, аризани УзИМЕИъга беради. УзИМЕИ учун тўловни қилмагунча, телефонларини олиб киролмайди. Бу арзонроққа ҳам тушади. 17 фоиз тўлайди, яъни 12 фоиз ҚҚС ва 5 фоиз божхона хизмати учун. Шу сабаб импортёрларнинг олиб кириши қулайроқ. Бунда бирданига 2 та ИМЕИ кодни рўйхатдан ўтказиши мумкин”, – деди Отабек Азимов.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун божхона декларациясини тўлдирмасдан ва бож тўламасдан товарларни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун аниқ қиймат ва миқдор лимитлари белгиланган. Бу лимитлар транспорт тури ва ҳаракат йўналишига қараб фарқ қилади.

Ўтган йили 1-майдан бошлаб ҳукумат қарори билан бу лимитлар пасайтирилганди. Амалда ҳаво транспорти орқали олиб кириш 1 000 долларгача, темир йўл ва дарё транспортида 500 долларгача, автомобил ва пиёда ўтиш пунктларида эса 300 долларгача деб белгиланган.

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази вакилларига кўра, мобил қурилмаларнинг ноқонуний киришининг олдини олишдаги декларацияга қўшимча равишда ИМЕИ кодини рўйхатдан ўтказиш учун Фасе ИД тизими жорий этилган.

“Олдин УзИМЕИ тизими бошланганда, хорижга чиқиб келган одамнинг паспортига регистрация қилиш мумкин эди. Мана шу жараёнда паспорт маълумотлари “қора бозор”да сотила бошлади. Норасмий маълумотларга кўра, шахсга доир маълумотлар 1 доллардан 5 долларгача сотилган вақтлари бўлган. Яъни хорижга чиқиб, кирган паспорт маълумотлари бериб юборилган. У маълумотларни олганлар эса УзИМЕИ сайтига маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтказишган.

Кейин биз буларнинг олдини олиш учун тизимга Фасе ИД ва паспортга олинган телефон рақамларини қўшдик. Декларация қайси паспортга расмийлаштирилган бўлса, фақат шу орқали қилиш мумкин. Яъни дейлик, мен чет элдан келдим, хорижга чиқиш паспортимга декларацияни тўлдиряпман, шунда ИД картам билан регистрация қила олмайман. Чунки декларацияда хорижга чиқиш паспорти турибди. Бунда Фасе ИД орқали ўзим рўйхатга оламан", – деди Азимов.

Унинг қўшимча қилишича, декларациялаш талаби жорий этилган вақтда Фасе ИД тизими ҳали амалда бўлмаган. Кейинчалик ушбу тизим қурилмани рўйхатдан ўтказишда шахсни қўшимча идентификация қилиш воситаси сифатида жорий этилган.

Бўлим бошлиғи ИМЕИ кодларни рўйхатдан ўтказиш тартиби бир нечта идоралар ваколатига тааллуқли эканини, шу сабабли декларациялаш билан боғлиқ талабларни қайта кўриб чиқиш ҳам тегишли идоралар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади.

Маълумот учун, сўнгги 7 йилда божхона расмийлаштируви орқали мобил қурилмаларни расмий олиб киришдан ундирилган божхона тўловлари 5 триллион сўмдан ошган:

* 2019-йил: 200 миллиард сўм

* 2020-йил: 300 миллиард сўм

* 2021-йил: 600 миллиард сўм

* 2022-йил: 1,2 триллион сўм

* 2023-йил: 2,1 триллион сўм

* 2024-йил (июл ҳолатига): 600 миллиард сўм

Эслатиб ўтамиз, бундан 4 йил аввал Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов УзИМЕИ пулли бўлиши кераклиги ва ҳуқуқий жиҳатдан солиқ мақомида эканини қайд этганди.

“Солиқ тўлашингиз керак-ку. Ҳеч нарса текинга бўлмайди-ку. Солиқ тўлагандан кейин иш бўлади-да”, – деганди у.

Ўтган йили иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов депутатлар УзИМЕИъни олиб ташлаш орқали ўзбекистонликларни миллиардлаб долларга бойитиши мумкинлигини таъкидлаб чиққан. У ИМЕИ сабаб истеъмолчилар ҳам пули билан, ҳам вақти билан тўлов қилаётганини айтганди.

Маълумот учун, ИМЕИ кодларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмаларни мажбурий рўйхатга олиш тизимини амалда “Информатион Течнологй Сентер” МЧЖ юритади. Миллий статистика қўмитасидаги очиқ маълумотларга кўра, ушбу компаниянинг 51 фоиз улуши ҳануз Американинг “Делта Телесом Интернатионал” компаниясига, қолган 49 фоизи Телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказига тегишли.

2024-йилда президентнинг тегишли қарори билан давлат эгалик қилаётган 49 фоиз улуш сотувга қўйилиб, корхона тўлиқ хусусийлаштирилиши эълон қилинганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.