Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 7 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 150 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда 7 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми қарийб 150 трлн сўмга етди

2026-йил январ-июл ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 149,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида хизматлар ҳажми энг юқори Тошкент шаҳрида қайд этилган — 25,9 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 17,7 трлн сўм, Наманган вилояти — 15,7 трлн сўм ва Фарғона вилояти — 14,6 трлн сўм жой олган.

Қашқадарёда ушбу хизматлар ҳажми 13 трлн сўм, Тошкент вилоятида 10,8 трлн сўм, Андижонда 9,9 трлн сўм, Хоразмда 8,3 трлн сўмни ташкил этган.

Қорақалпоғистонда 7,9 трлн сўм, Бухорода 7,5 трлн сўм, Сурхондарёда 6,3 трлн сўм, Навоийда 4,8 трлн сўм, Жиззахда 4,3 трлн сўм ва Сирдарёда 2,9 трлн сўмлик яшаш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилган.

2025-йилда Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 227 триллион сўмга етгани ҳақида хабар берилганди. Ўша даврда хизматлар ҳажми энг юқори ҳудуд 38,7 трлн сўм билан Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Шундан кейинги ўринларда 26 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган Самарқанд, 23,6 трлн сўм билан Наманган ҳамда яшаш ва овқатланиш учун 22,8 трлн сўм сарфланган Фарғона вилояти қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.