Маҳаллий

Ўзбекистонда 2040-йилгача транспорт-логистика марказлари ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади

Ўзбекистонда тегишли талабларга жавоб берадиган транспорт-логистика марказлари 2040-йилгача ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади. Марказлар учун керакли ишлаб чиқарилмайдиган керакли жиҳозлар 2029-йил 1-августгача божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

Ўзбекистонда 2040-йилгача транспорт-логистика марказлари ер ва мол-мулк солиғидан озод этилади

Ўзбекистон президентининг “Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори [ПҚ-368-сон] қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026−2030-йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади.

Транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш (ТОС) ва омборни бошқариш (ВМС) тизимлари жорий этилади ҳамда улар 2030-йил охиригача Транспорт вазирлигининг “Э-логистика” платформасига уланади.

2040-йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади. Бунинг учун марказ ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва “Э-логистика” платформасида “ББ” ва ундан юқори рейтингга эга бўлиши шарт.

Транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029-йил 1-августгача ишлаб чиқарилмайдиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

Қарорга кўра, 2027-йил 31-декабргача М2, М3, Н тоифадаги транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентларни божхона божи тўламасдан импорт қилиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.