Маҳаллий

Ўзбекистонда 2029-йилдан янги гувоҳномаси бўлмаган машинистларга ҳаракатдаги таркибни бошқариш тақиқланади

Ўзбекистонда 2029-йилдан бошлаб янги гувоҳномаси бўлмаган машинистларга ҳаракатдаги таркибни бошқариш тақиқланади.

Мамлакатда темирйўл транспорти ва метрополитенда тортиш ҳаракатдаги таркибини бошқариш ҳуқуқини беришнинг янги тартиби белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг 17-сентябрдаги қарори билан ушбу давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Ҳужжат 2027-йил 1-январдан кучга киради.

Янги тартиб локомотив, моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, жумладан юқори тезликдаги поездлар, махсус ҳаракатдаги таркиб ва метрополитен поездларини бошқариш ҳуқуқини олишни истаган номзодларга татбиқ этилади.

Давлат хизмати Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспексияси томонидан кўрсатилади.

Гувоҳнома олиш учун номзод 18 ёшга тўлган бўлиши, транспорт соҳасида тегишли касбий ёки олий маълумотга эга бўлиши керак. Шунингдек, у тортиш ҳаракатдаги таркибини бошқариш бўйича амалиёт ўтаганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши ва тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади.

Номзодларнинг назарий билимлари тест орқали баҳоланади. Синов 100 та саволдан иборат бўлиб, уни бажариш учун 50 дақиқа вақт берилади. Камида 80 балл тўплаган номзод тестдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

Регламентда гувоҳнома бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, дубликат бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби ҳам белгиланган.

Амалдаги темирйўл ва метро машинистлари 2029-йил 1-январга қадар янги намунадаги гувоҳномани олиши шарт. Шу санадан бошлаб янги гувоҳномани олмаган машинистларга тортиш ҳаракатдаги таркибини бошқариш тақиқланади.

Гувоҳнома олиш учун билимларни синовдан ўтказиш Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида амалга оширилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.