Ўзбекистонда 2025-йилда коррупсия сабаб 7517 киши жиноий жавобгарликка тортилди
Ўтган йилда коррупсия билан боғлиқ жиноятлар энг кўп Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Соҳалар кесимида эса бу кўрсаткич мактабгача ва мактаб таълими (580 нафар), маҳаллий ҳокимликлар (497 нафар), соғлиқни сақлаш ташкилотлари (404 нафар), тижорат банклари (245 нафар) ҳамда олий таълим муассасаларида (161 нафар) кўпроқ кузатилган.

Ўзбекистонда 2025-йилда коррупсия билан боғлиқ жиноятлар туфайли 7517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу маълумотни сенатор Абдуҳаким Эшмуродов 8-август куни бўлиб ўтган Сенатнинг ялпи мажлисида эълон қилди.
Таъкидланишича, йил давомида коррупсиявий ҳаракатлар натижасида давлат манфаатларига 2,9 триллион сўмдан зиёд зарар етказилган.
Сенаторнинг сўзларига кўра, коррупсияга оид жиноятларни содир этган шахслар сони бўйича Андижон вилояти (946 нафар) етакчилик қилган. Ундан кейинги ўринларни Тошкент (793 нафар), Қашқадарё (745 нафар), Самарқанд (709 нафар) ва Наманган (509 нафар) вилоятлари эгаллаган.
Соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, коррупсия ҳолатлари энг кўп мактабгача ва мактаб таълими (580 нафар), маҳаллий ҳокимликлар (497 нафар), соғлиқни сақлаш ташкилотлари (404 нафар), тижорат банклари (245 нафар) ҳамда олий таълим муассасаларида (161 нафар) қайд этилган.

