Маҳаллий

Ўзбекистонда 1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун мўлжалланган ўқув қуролларининг ортиқча қисми келгуси йилда ҳам ишлатилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 24-августдаги қарорида кўрсатилган.

Қарорга биноан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 5-3-банд билан тўлдирилади. Унда айтилишича, жорий ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилинган 1-синф ўқувчилари сонига мос равишда тарқатилган ўқув қуроллари тўпламидан ортиб қолган қисми кейинги ўқув йили учун давлат харидларини амалга оширишда ҳисобга олинади.

Шу билан бирга, кейинги ўқув йилига қадар яроқлилик муддати тугайдиган ўқув қуроллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларига бепул берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига “Президент совғаси” тантанали равишда топширилади. “Президент совғаси” 12 турдаги ўқув қуролидан иборат бўлиб, унга ўқув сумкаси, 12 та дафтар, ручка, 2 та оддий қалам, рангли қаламлар тўплами, рангли қоғоз, пластилин, расм дафтари, 2 та ўчирғич, рангли акварел бўёқлари, елим ва қаламдон киритилган.

Ўзбекистон мактабларида 2026/27-ўқув йили 2-сентябр, чоршанба кунидан бошланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.