Ўзбекистонда 1-октябрдан тозалик ва озодалик долзарб икки ойлиги ўтказилади

Ўзбекистонда 1-октябрдан тозалик ва озодалик долзарб икки ойлиги ўтказилади
Ўзбекистонда “Тозалик ва озодалик” долзарб икки ойлиги ташкил этилади. Бу президентнинг 23-сентябрдаги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтиришга оид фармонида белгиланган.
Фармонга мувофиқ, 2026-йил 1-октябрдан республикада тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади.
2026-йил 1-октябрдан бошлаб яшил ҳудудлар жойлашувини аниқлаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш бўйича чоралар кўрилади; кўчат ва буталарни экиш мавсуми:
2026-йил 1-ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
2026-йил 5-ноябрдан Бухоро ва Навоий вилоятларида;
2026-йил 10-ноябрдан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
2026-йил 20-ноябрдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошланади.
2027-йил 1-январдан “Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида “Маҳаллани яшиллаштириш” пакети жорий этилади.
“Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий ходим бириктирилади.
“маҳалла еттилиги” аъзолари ўрмончи-мураббий томонидан ҳар экиш мавсуми бошланишидан олдин бир маротаба қисқа ўқув курсларида ўқитилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари самарадорлиги экилган дарахт ва кўчатларнинг кейинги ҳолати асосида баҳоланиши белгиланмоқда.
Экология қўмитасига ҳар бир маҳалла кесимида кўчат тури, экиладиган жойи ва суғориш тизими кўрсатилган “яшил харита”ларни ишлаб чиқиш ва уларни аҳолига эълон қилиш топширилди. Шунингдек, маҳалла раислари билан биргаликда ҳар бир кўчадаги дарахт ва кўчатларнинг ҳолатини мунтазам кузатиш, қуриш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш вазифаси белгиланди.

