Иқтисодиёт

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

Ўзбекистон олтин харид қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринда: ярим йилда 41 тонна сотиб олинди

Жаҳон олтин кенгаши (Ворлд Голд Соунсил) маълумотларига кўра, 2026-йил июн ойида жаҳон марказий банклари жами 51 тонна олтин харид қилган. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди.

Июн ойида энг фаол харидорлар Полша Марказий банки (19 тонна) ва Хитой (15 тонна) бўлди. Ўзбекистон 9 тонна олтин харид қилиб, учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Қозоғистон 7 тонна, Иордания 3 тонна, Грузия ва Гана банклари эса ҳар бири 1 тоннадан олтин сотиб олди.

Ҳисоботга кўра, мазкур ойда энг кўп олтин сотган давлатлар Россия (9 тонна) ва Туркия (2 тонна) бўлди.

2026-йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, марказий банклар томонидан олтин харид қилиш ҳажми 102 тоннага етган бўлиб, харидлар асосан ривожланаётган бозорга эга мамлакатлар томонидан амалга оширилган.

Ярим йил давомида энг йирик харидорлар рўйхати қуйидагича:

* Полша — 82 тонна;

* Ўзбекистон — 41 тонна;

* Хитой — 40 тонна;

* Қозоғистон — 27 тонна.

Бошқа йирик харидорлар қаторига Чехия (11 тонна), Сингапур (10 тонна), Чили (8 тонна), Иордания ва Гана (6 тоннадан) киритилган.

Аввалроқ Ўзбекистон олтин экспортини қисқартириб, газ ва бензин импортини кескин оширгани хабар қилинганди. Январ-июн ойларида мамлакат ташқи савдо айланмаси ҳажми 41 млрд долларга етган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.