Маҳаллий

Ўзбекистон – хавфсизлик ва меҳмондўстлик уйғунлашган туристик манзил

Бугун халқаро туризм бозорида мамлакатнинг тарихий обидалари, бетакрор табиати ёки миллий таомлари билан бир қаторда

**Ўзбекистон: Хавфсизлик ва Меҳмондўстликнинг Туристик Манзили**

Бугунги халқаро туризм бозорида мамлакатнинг тарихий обидалари, бетакрор табиати ва миллий таомлари билан бир қаторда "хавфсизлик" мезони ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Сайёҳлар қаерга бормасин, ўзларини эркин, хотиржам ва ҳимояланган ҳис қилишни истайдилар.

Ўзбекистон мустақилликка эришганига 35 йил бўлди. Афсуски, бу йилларнинг катта қисми – 25 йили туризм учун ёпиқ муҳитда ўтди. Вазият шу қадар ёмонлашганки, 2016 йилгача Ўзбекистон дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан бири ҳисобланарди. Аммо сўнгги 10 йилда аҳвол тубдан ўзгарди; эндиликда туризм Ўзбекистонда нафақат ривожланмоқда, балки иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бирига айланди.

Бу ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлмади. Қатор ислоҳотлар ва ташаббуслардан сўнг Ўзбекистон номи дунёга қайта танила бошлади. Мамлакатнинг сўнгги йиллардаги тараққиёт тажрибаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг туристик имижи фақат Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар билан эмас, балки хавфсиз, қулай ва меҳмондўст йўналиш сифатида ҳам шаклланмоқда.

Бу ўзгаришларнинг амалий натижаси туристлар оқимида яққол намоён бўлмоқда. 2025 йил якунига кўра, Ўзбекистонга 11,7 миллион нафар хорижий турист ташриф буюрди, бу 2024 йилга нисбатан 116,1 фоизлик ўсишни англатади. Туристик хизматлар экспорти эса 4,8 миллиард долларга етди.

Эътиборлиси, 2026 йилнинг биринчи чорагида ҳам ўсиш динамикаси сақланиб қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, январ-март ойларида 164 та давлатдан 2,87 миллион нафар хорижий фуқаро Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,6 фоиз кўпдир.

Туризмда хавфсизлик деганда фақат жиноятчиликнинг паст даражаси эмас, балки сайёҳнинг мамлакатга киришидан тортиб, меҳмонхонага жойлашиши, шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши, тарихий обьектлар ва табиий ҳудудларга боришигача бўлган жараёнда ўзини ҳимояланган ҳис қилиши тушунилади.

Ўзбекистонда бу масала тизимли ёндашув асосида йўлга қўйилмоқда. Хусусан, 2025 йил феврал ойида мамлакат Туристларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига қўшилди. Унинг қоидаларини миллий туризм сиёсати ва хизмат кўрсатиш амалиётига татбиқ этиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди. 70 дан ортиқ туризм субьекти шартномаларида туристлар ҳуқуқи ва хавфсизлигига оид қоидаларни такомиллаштирди.

Бу, бир қарашда, ҳуқуқий-техник жараён бўлиб кўриниши мумкин. Аммо халқаро туризм нуқтаи назаридан унинг аҳамияти катта. Чунки сайёҳ учун хавфсизлик нафақат реал ҳолат, балки "ишонч" масаласидир. Турист ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, муаммога дуч келганда ёрдам олиш механизми мавжудлигини билса, мамлакат ҳақидаги ижобий тасаввури янада мустаҳкамланади.

Ўзбекистонда туристлар хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган тизим ҳам фаол ишламоқда. Ички ишлар органларининг туристик ва транспорт обьектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича бўлинмалари аеропортлар, вокзаллар, темир йўллар ва сайёҳлар гавжум ҳудудларда профилактик чораларни амалга оширмоқда. 2025 йил январ-июл ойларида аеропортлар орқали амалга оширилган 76 мингдан ортиқ рейсда 12 миллиондан зиёд йўловчининг хавфсизлиги таъминланган.

Мамлакатнинг туристик имижи фақат ички статистика билан эмас, хорижий давлатларнинг расмий тавсиялари ва халқаро медианинг эътибори билан ҳам белгиланади. Масалан, АҚШ Давлат департаментининг 2026 йил 26 январда янгиланган саёҳат тавсиясида Ўзбекистон учун "одатий эҳтиёт чораларига риоя қилиш" даражаси белгиланган ва мамлакат, умуман олганда, америкалик сайёҳлар учун хавфсиз йўналиш сифатида баҳоланган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда туристлар учун 24 соат ишлайдиган «Сафе Тоурисм» Салл Сентре – 1173 хизмати мавжуд бўлиб, унда ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёрдам кўрсатиш имконияти бор.

Ўзбекистоннинг янги туристик имижини фақат хавфсизлик билан изоҳлаб бўлмайди. Бу ерда асрлар давомида шаклланган меҳмондўстлик маданияти муҳим омил бўлиб қолмоқда. Самарқанддаги Регистон, Бухородаги Лаби Ҳовуз, Хивадаги Ичан қалъа каби тарихий масканлар сайёҳга Ўзбекистоннинг буюк ўтмиши ҳақида ҳикоя қилса, маҳаллий аҳолининг муомаласи, миллий таомлар, ҳунармандчилик ва оилавий меҳмон уйлари мамлакатнинг бугунги қиёфасини намоён этади.

Энг муҳими, туризм энди фақат тарихий шаҳарларга саёҳат қилишдан иборат эмас. Экологик, гастрономик, этно ва қишлоқ туризми каби йўналишлар ҳам тобора ривожланмоқда. 2025 йилда республикада 1023 та янги жойлаштириш воситаси ишга туширилиб, меҳмонхона, оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар сони сезиларли ошди. Бу эса туристга катта шаҳарлардан ташқари ҳудудларга ҳам саёҳат қилиш, маҳаллий аҳоли турмуш тарзи билан танишиш ва Ўзбекистонни янада кенгроқ кашф этиш имконини бермоқда.

Хавфсизлик ва меҳмондўстликни замонавий инфратузилма тўлдирмаса, туристик имиж барқарор бўлмайди. Шу сабабли сўнгги йилларда визани расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, электрон виза тизими, визасиз режим географиясини кенгайтириш, транспорт қатновларини кўпайтириш ва рақамли хизматларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 90 дан ортиқ давлат фуқаролари учун визасиз саёҳат имкониятини яратган. Туристлар учун «Тоурист Мап» интерактив портали ва мобил иловасининг ишлаб чиқилиши ҳам рақамли қулайликларни оширишга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлди. Буларнинг барчаси битта мақсадга – сайёҳнинг мамлакатдаги ҳар бир босқичини имкони борича осон ва тушунарли қилишга хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг туристик имижи ўзгариб бораётганини халқаро медиа эътибори ҳам тасдиқлайди. 2025 йилда ББС Травел Ўзбекистонни саёҳат учун энг яхши 25 та йўналиш қаторига киритди. Тҳе Нев Ёрк Тимес Бухорони ташриф буюришга арзийдиган энг яхши манзиллар рўйхатига киритди. Натионал Геограпҳис эса Хивани сайёҳлик учун тавсия этилган йўналишлардан бири сифатида қайд этди.

Бу эътирофлар тасодифий эмас. Чунки мамлакат туризм сиёсати энди фақат туристларни жалб қилиш билан чекланиб қолмаяпти. Асосий вазифалардан бири – уларни мамлакатда узоқроқ ушлаб қолиш, кўпроқ хизматлардан фойдаланишини таъминлаш ва энг муҳими, Ўзбекистондан ижобий таассурот билан қайтариш.

2025 йил ноябр ойида қабул қилинган қарорлар асосида 2030 йилга қадар туризмнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 7 фоизга етказиш, хорижий туристлар сонини 20 миллион нафарга чиқариш ва туристик хизматлар экспортини 6 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган. Бу рақамлар ортида оддий статистикадан кўра каттароқ мақсад бор. Ўзбекистон ўзини Марказий Осиёнинг тарихий марказигина эмас, балки замонавий, очиқ, хавфсиз ва меҳмондўст туристик макон сифатида намоён этишга интилмоқда.

Бугун сайёҳлик бозорида мамлакатлар ўртасида рақобат нафақат тарихий ёдгорликлар, табиий манзаралар ёки нархлар бўйича кечмоқда. Рақобатнинг энг муҳим нуқталаридан бири – "ишонч". Сайёҳ Ўзбекистонга келганда уни қадимий сивилизация излари, Шарқ меъморчилиги, миллий таомлар ва меҳмондўст халқ кутиб олади. Аммо у шу билан бирга замонавий аеропортлар, қулай меҳмонхоналар, рақамли хизматлар, туристлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизими ва хавфсизлик инфратузилмасини ҳам кўриши керак. Ана шунда тарих ва замонавийлик, миллий қадрият ва замонавий сервис, меҳмондўстлик ва хавфсизлик бир бутун туристик маҳсулотга айланади.

Ўзбекистоннинг янги туристик имижи ҳам айнан шу уйғунлик асосида шаклланмоқда. Мамлакат эндиликда дунёга фақат "Буюк Ипак йўли мероси" сифатида эмас, балки "саёҳат қилиш қулай, хавфсизликка эътибор қаратилган ва меҳмонни қадрлайдиган замонавий туристик йўналиш" сифатида ҳам танилиб бормоқда. Бу имижни янада мустаҳкамлаш эса нафақат туризм соҳасининг, балки бутун мамлакатнинг халқаро нуфузи, иқтисодий жозибадорлиги ва «Ўзбекистон бренди»нинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.