Маҳаллий

Ўзбекистон «Вабтес» компанияси билан локомотивлар паркини янгилашни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев «Вабтес» раҳбари билан учрашувда локомотивлар етказиб бериш, уларга узоқ муддатли хизмат кўрсатиш ва

Ўзбекистон «Вабтес» компанияси билан локомотивлар паркини янгилаш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Вабтес» компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош ижрочи директори Рафаел Сантанани қабул қилди.

Учрашувда мамлакатда темир йўл инфратузилмаси ва транзит салоҳияти ривожланиб бораётгани инобатга олиниб, локомотивлар паркини янгилаш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

АҚШ молия институтлари иштирокида локомотивларни узоқ муддатли сервис хизмати билан бирга етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тоғ-кон корхоналари карер техникасига хизмат кўрсатувчи сервис марказини ташкил этиш ҳамда дизел-генератор қурилмалари бўйича ҳамкорлик қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

«Вабтес» локомотивлар, темир йўл техникаси, рақамли ва сервис ечимларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири саналади. Компания Марказий Осиё мамлакатларида ҳам лойиҳаларни амалга оширмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.