Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида қўшма «йўл харитаси» қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасида қўшма «йўл харитаси» қабул қилинади
Учрашув чоғида ЕХҲТ ҳамда унинг Парламент ассамблеяси билан ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мазкур нуфузли тузилма билан алоқалардаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. ЕХҲТ Парламент ассамблеясида Ўзбекистоннинг доимий делегацияси фаолият олиб бормоқда, ассамблея вакиллари эса мамлакатимиздаги сайловларни кузатиш жараёнларида мунтазам қатнашиб келмоқда.
Экология, миграция ва транспорт йўналишларида конструктив мулоқот йўлга қўйилган. Ўзбекистон вакили ассамблеянинг Миграция бўйича махсус қўмитаси таркибига киритилган.
Халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиёда минтақавий шерикликни ривожлантириш борасида ҳам фикр алмашилди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида янги устувор йўналишларни белгилаб берадиган қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

