Маҳаллий

Ўзбекистон ва Мордовия саноат кооперациясини кенгайтиради

Ўзбекистон ва Мордовия фармацевтика, электротехника, металлургия ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни кенгайтиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Мордовия саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов 20-август куни Мордовия Республикаси раҳбари Артём Здунов билан учрашди. Мулоқот чоғида томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва ҳудудлараро тўғридан-тўғри ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда фармацевтика, электротехника, металлургия, қишлоқ хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги саноат парклари ҳудудларида янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Мордовия корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида аниқ кооперация ва инвестиция ташаббуслари устидаги ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди. Ушбу ташаббусларни амалга ошириш мақсадида икки томоннинг тегишли тузилмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари ҳамкорликни давом эттирадилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.