Дунё

Ўзбекистон ва Мўғулистон муҳим масалада ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси

Ўзбекистон ва Мўғулистон муҳим йўналишда ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Мўғулистоннинг атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири С. Сандаг-Очир билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Мўғулистон бир қатор ўхшаш экологик муаммоларга дуч келмоқда. Хусусан, чўлланиш, яйловларнинг деградацияси, қурғоқчилик, қум ва чанг бўронларининг кучайиши каби жараёнлар экотизимлар, қишлоқ хўжалиги ҳамда аҳолининг яшаш шароитларига таъсир кўрсатмоқда.

Учрашув якунида “Қурғоқчил ҳудудлар экотизимларини тиклаш ва қум ҳамда чанг бўронларини камайтириш бўйича "Орол–Гоби" ҳамкорлиги” (Арал–Гоби Партнершип фор Дрйланд Эсосйстем Ресторатион анд Санд анд Дуст Сторм Редустион) ташаббусини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Дастлабки босқичда Ўзбекистон ва Мўғулистонда пилот ҳудудларни аниқлаш, ишларнинг устувор йўналишларини баҳолаш ва аниқ лойиҳа таклифларини тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунда деградацияга учраган ерлар ва яйловларни тиклаш, қум ва чанг бўронлари хавфини камайтириш, шунингдек, ер ресурсларини барқарор бошқариш бўйича амалий ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон ва Мўғулистон, шунингдек, қўшма лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва халқаро молиялаштиришни жалб этишни режалаштирмоқда. Бу борадаги ишлар, хусусан, Адаптация жамғармаси, Глобал экологик жамғарма, Яшил иқлим жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа халқаро молиявий механизмлар имкониятларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади.

Мўғулистоннинг БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенсиясига раислик қилиши қўшма ташаббусларни илгари суриш учун алоҳида имкониятлар яратади.

Ҳамкорликнинг алоҳида йўналиши сифатида Марказий Осиё ва Мўғулистонда ер ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш механизмини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Янги механизм ерларни тиклаш бўйича инвестицияга тайёр лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг амалий воситасига айланиши кутилмоқда. У устувор ҳудудни аниқлаш ва лойиҳа консепсиясини ишлаб чиқишдан тортиб, халқаро молиялаштиришни жалб этиш учун зарур бўлган лойиҳа ҳужжатларини шакллантиришгача бўлган жараёнларни қамраб олади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.