Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Корея Республикаси давлат харидлари ва саноат кооперацияси соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертларининг Корея Республикасига ташрифи доирасида давлат харидларини рақамлаштириш, саноат ва технологик кооперацияни ривожлантириш, Корея технологиялари ва компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш ҳамда илмий-таълим ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Корея Республикаси давлат харидлари ҳамда саноат кооперацияси йўналишида илмий-амалий ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда

2026 йил 27–30 сентябр кунлари Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи амалга оширилди. Сафарнинг асосий мақсади Корея Республикасининг давлат харидлари, саноат кооперацияси ва юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибасини ўрганиш, шунингдек, Корея технологиялари, компаниялари ва илмий салоҳиятини Ўзбекистонга жалб этиш имкониятларини кўриб чиқишдан иборат бўлди.

Ўзбекистон томонидан учрашувларда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги экспертлари қатнашди.

Корея томонидан тадбирларда Корея Республикаси Давлат харидлари хизмати (ППС), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИСА), Корея савдо ва инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (КОТРА), етакчи Корея компаниялари, илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувлар чоғида Корея томонига Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, саноатни ривожлантириш, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва хорижий инвесторлар учун имкониятларни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон–Корея мулоқоти доирасида олий даражада эришилган келишувлар ҳамда Корея технологиялари, эксперт салоҳияти ва компанияларини Ўзбекистондаги қўшма лойиҳаларга жалб этиш орқали уларни рўёбга чиқариш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тежон шаҳрида ППС билан ўтказилган учрашув доирасида Корея Республикасининг КОНЕПС электрон давлат харидлари тизими фаолияти ўрганилди. Томонлар КОНЕПС электрон тизимининг айрим воситаларини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Корея ечимларини миллий давлат харидлари тизимига мослаштириш механизмларини янада ишлаб чиқиш юзасидан тажриба алмашилди.

КОИСА агентлиги вакиллари билан учрашувда давлат харидларини рақамлаштириш соҳасида техник кўмакни жалб қилиш, Корея экспертлари билан ҳамкорлик қилиш ва мутахассислар учун ўқув дастурларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

КОТРА агентлигида саноат кооперациясини кенгайтириш, Корея компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш, шунингдек, устувор йўналишларда Б2Б ҳамкорлиги ва технологик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Саноат ва технологик кооперация соҳасида Кореянинг қатор етакчи компаниялари билан аниқ ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.

Хусусан, Эунсунг Телесом корхонасига ташриф давомида ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик имкониятлар ўрганилди. Ўзбекистонда СМТ - сиртга монтаж қилиш технологиялари асосида ПСБ - босма электрон платалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Робоблоск Сйстем раҳбарияти билан таълим ва саноат соҳаларида қўлланиладиган дронлар ва робототехника технологияларини Ўзбекистонда жорий этиш, тегишли мутахассисларни тайёрлаш ва кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.

БЛ Ссиенсе компанияси вакиллари билан замонавий тиббий диагностика ечимлари, жумладан, компания томонидан ишлаб чиқарилаётган тест тизимлари соҳасида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Илмий ва таълим соҳасида Кореа Элеватор Университй (КЕУ), Элестронисс анд Телесоммунисатионс Ресеарч Институте (ЭТРИ) ҳамда Кореа Адвансед Институте оф Ссиенсе анд Течнологй (КАИСТ) вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида илмий-таълим ва технологик ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, тажриба алмашиш, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Корея бизнеси вакиллари Ўзбекистонда турли соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Учрашувлар якунида томонлар муҳокама қилинган йўналишлар бўйича ҳамкорликни давом эттириш юзасидан дастлабки келишувларга эришди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.