Маҳаллий

Ўзбекистон ва БАА ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди

Мамлакатимиз дипломатлари Шаржа халқаро хайрия жамияти раиси о&лсқуо;ринбосари Муҳаммад Рашид Беят билан учрашув о&лсқуо;тказди, деб хабар бермоқда &лдқуо;Дунё&рдқуо; АА мухбири.

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар берди.

Тошкентда Ўзбекистон дипломатлари Шаржа халқаро хайрия жамияти (ССИ) раиси ўринбосари Муҳаммад Рашид Беят билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида ССИ раҳбариятига Ўзбекистонда сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий хизматларнинг шаффоф ва рақамлаштирилган янги тизими ҳамда инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилган давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган устувор грант лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳалар таълим, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш каби муҳим йўналишларни қамраб олади.

Музокаралар якунида томонлар амалий ҳамкорликнинг кейинги босқичлари бўйича келишувга эришдилар. Жумладан, ССИ грант маблағлари ажратилиши мумкин бўлган лойиҳаларни саралаб олишга рози бўлди. Шу билан бирга, тегишли келишувларни имзолаш мақсадида ССИ раҳбарияти ва мутахассисларининг 2026-йил сентябр–октябр ойларида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ижтимоий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий лойиҳалар учун халқаро грант маблағларини жалб қилишда муҳим қадам бўлди.

Маълумот учун, ССИ 1989-йилда Шаржа амири шайх Султон бин Муҳаммад Ал Қосимий ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда БААнинг энг йирик хайрия ташкилотларидан бири ҳисобланади. Ташкилот ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида гуманитар лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.