Ўзбекистон ва Арманистон саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқади

Ўзбекистон ва Арманистон саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқади
11-сентябр куни Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Арманистон муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция йўналишларида янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Шу нуқтаи назардан, саноат кооперацияси бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ минтақаларини боғловчи логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.
Президент минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт учун мустаҳкам асос бўладиган Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.
Шунингдек, икки ва кўп томонлама, жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Мустақил давлатлар дамдўстлиги доирасидаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

