Ўзбекистон Қирғизистон асалининг энг йирик харидори бўлди

Қирғизистон 2026-йилнинг дастлабки олти ойида табиий асал экспортидан 660 минг доллардан зиёд даромад топди, бунда Ўзбекистон ушбу маҳсулотнинг энг йирик харидори бўлди. Бу ҳақда 24.kg нашри Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Январ-июн ойларида мамлакат асал савдосидан 661,6 минг доллар соф фойда кўрган. Бу даврда жами 189,1 тонна асал хорижга жўнатилган. Қирғиз асалининг асосий харидорлари қуйидагилар:
* Ўзбекистон — 103,3 тонна (88,2 минг долларлик);
* Япония — 21,1 тонна (205,2 минг долларлик);
* Хитой — 35,9 тонна (195,7 минг долларлик);
* Бирлашган Араб Амирликлари — 9,4 тонна (41,5 минг долларлик);
* Қатар — 6,5 тонна (28,6 минг долларлик).
Шу билан бирга, Қирғизистоннинг ўзи 2026-йилнинг биринчи ярмида хориждан атиги 1,2 минг долларлик асал сотиб олган. Бу маҳсулот Янги Зеландия (1,1 минг доллар) ва Россиядан (0,1 минг доллар) келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023-йилда Қирғизистон асалини Тошкентга етказиб бериш бўйича дастлабки шартнома имзоланган эди. Ўзбекистондан ташқари, Қирғизистон ўз асалини дунёнинг яна 25 давлатига сотади. Ҳозирда Қирғизистондан Хитой, БАА, Саудия Арабистони ва Россияга асал экспорт қилинмоқда.

