Маҳаллий

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 23-сентабр куни 79 ёшида вафот этди.

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев бутун умрини ва фаолиятини қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга бағишлаган таниқли фермернинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг ёрқин намояндаси, меҳнат фахрийси, самимий ва камтарин инсон Парда Зиятовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади президентдан ташқари Т. Норбоева, Н. Исмоилов, А. Арипов, С. Турдиев, И. Абдураҳмонов, У. Мустафоев томонидан билдирилган ҳамдардликда.

У 1947-йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов (собиқ Жиззах) туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги техникумида агроном мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Ҳарбий хизматдан қайтгач, меҳнат фаолиятини тумандаги Ҳамроқул Носиров номидаги жамоа хўжалигида табелчи сифатида бошлаган. Кейинчалик шу хўжаликда бригада бошлиғи, ширкат хўжалиги бош пудратчиси каби лавозимларда ишлаган. 2003–2018-йилларда Шароф Рашидов туманидаги “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалигига раҳбарлик қилган. Пахтачилик ва ғаллачиликда ўз тажриба мактабини яратган.

1990–1995-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, 2005–2015-йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда кўп йиллар давомида Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашлари депутати сифатида фаолият юритган.

Парда Зиятов кўп йиллик самарали меҳнати учун Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан мукофотланган.

Шу йилнинг июнида яна бир Ўзбекистон Қаҳрамони — ёзувчи, адабиёцҳунос олим ва таржимон Иброҳим Ғафуров вафот этганди. Шавкат Мирзиёев миллий адабиёт ва маданият ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адабиёцҳунос олим вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.