Ўзбекистон президенти И даражали «Манас» ордени билан тақдирланди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни И даражали «Манас» ордени билан тақдирлади. Ўзбекистон раҳбари мукофотни муносабатларни иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга қаратилган интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга И даражали “Манас” ордени топширилди.
Маросимда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ушбу юксак мукофотни Ўзбекистон давлат раҳбарига шахсан тақдим этди.
Ўзбекистон раҳбари қардош Қирғизистон Президенти ва халқига самимий миннатдорлик билдирди. У ушбу мукофотни икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини янги, иттифоқчилик даражасига кўтаришга қаратилган умумий интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.
1996-йилда таъсис этилган “Манас” ордени Қирғизистон Республикасининг энг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. У республика ва хориж фуқароларига давлатчиликни ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашувни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

