Спорт

Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон терма жамоаси Самарқандда ўтаётган ИИИ шахмат Паралимпиадасида учинчи ўринни эгаллади. Паралимпиадада 36 та давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар шахматчи иштирок этди. Бу Ўзбекистон парашахмати тарихида илк бронза медали ҳисобланади.

Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни қўлга киритди

Самарқанд шаҳрида ўтаётган ИИИ шахмат Паралимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси маълум қилди.

11-сентабр куни старт олган Паралимпиадада 36 та давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар шахматчи қатнашди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та таркиб билан иштирок этди.

Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида енгди.

Мусобақа якунларига кўра, Полша 1-ўринни, Куба 2-ўринни эгаллади, Ўзбекистон терма жамоаси эса 11 очко билан 3-ўринга сазовор бўлди. Бу Ўзбекистон парашахмати тарихида Олимпиадада қўлга киритилган илк бронза медали ҳисобланади.

Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси рекорд даражадаги 400 та жамоани бирлаштиради. Ўзбекистон ўз майдонидаги ушбу турнирга фаворитлардан бири сифатида кириб бормоқда, асосий рақиблар эса АҚШ, Ҳиндистон ва Хитой бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.