Спорт

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 7 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза қўлга киритди

23-октабр куни Японияда ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг бешинчи кун баҳслари якунланди. Бугунги 25 та медал (7 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза) эвазига Ўзбекистон делегациясининг умумий кўрсаткичи 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза, жами 145 тага етди.

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 7 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди

23-октабр куни Аичи-Нагояда Пара Осиё ўйинларининг бешинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди. Бугун қўлга киритилган 25 та медал — 7 та олтин, 8 та кумуш ва 10 та бронза — ҳисобига Ўзбекистон делегациясининг умумий натижаси 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза, жами 145 тага етди. Делегация умумий жадвалда Хитой ва Япониядан кейин учинчи ўринда бормоқда.

Узунликка сакрашда Асила Мирзаёрова (Т11, 5,04 м) ва Ҳусниё Олимжонова (Т12, 5,46 м), шунингдек клуб улоқтиришда Хуршид Қодиров (Ф32, 36,11 м) Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлди. Бундан ташқари, ядро улоқтиришда Каромат Омонова (Ф46, 13,16 м) ва 100 метрга югуришда Хуршид Қодиров (Т71/72, 15,40 с) Осиё рекордини янгилаб, чемпион бўлди.

Пара сузишда 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида Егор Болотов (С13, 2:12.97) Осиё рекорди билан, 100 метрга капалак усулида сузишда Муслима Одилова (С13, 1:07.93) олтин медални қўлга киритди.

Узунликка сакрашда Ёқутхон Холбекова (Т12, 5,44 м) ва Урганчбек Эгамназаров (Т11, 6,17 м), 100 метрга югуришда Набира Қайматдинова (Т71/72, 20.41 с) иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, пара сузишда 200 метрга комплекс усулда сузишда Дмитрий Хорлин (С13, 2:19.91) ва Муслима Одилова (СМ13, 2:42.02), 100 метрга капалак усулида сузишда Мубинабону Халилова (С13, 1:19.73) кумуш медалга эга бўлди.

Пара велоспортнинг гуруҳ пойгасида Азимбек Абдуллаев (С4−5, 1:48.55) ҳамда Бунёд Хайитмахаммадов (С1, 5 км, 1:24:08) кумуш медални қўлга киритди.

Узунликка сакрашда Шаҳризода Темирова (Т11, 4,73 м) ва Қобилжон Шодиев (Т11, 5,74 м), ядро улоқтиришда Шаҳинахон Йигиталиева (Ф46, 11,72 м), клуб улоқтиришда Суннат Ботиров (Ф32, 33,67 м), диск улоқтиришда Бунёд Холмуродов (Ф54/55/56, 34,70 м), 100 метрга югуришда Махлиё Акрамова (Т71/72, 21.66 с) шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Пара сузишда 200 метрга комплекс усулда сузишда Мубинабону Халилова (СМ13, 2:43.64), чалқанча сузишда Лолахон Қодирова (С5, 42,97 с) ва 50 метрга эркин усулда сузишда Сардор Бахтиёров (С7, 29,72 с) бронза медалига сазовор бўлди.

Шу билан бирга, Роза Қўзиева, Рухшона Ўктамова ва Қудратой Тошпўлатовадан иборат Ўзбекистон аёллар жамоаси пара пауерлифтинг бўйича (303.09 очко) терма жамоа ҳисобига бронза медалини қўшди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.