Спорт

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 5-ўринни эгаллади

Мусобақаларда Хитой биринчи, Япония иккинчи, Жанубий Корея учинчи ва Ҳиндистон тўртинчи ўринни банд этди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 5-ўринни қўлга киритди

Японияда ўтказилган Осиё ўйинлари якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 70 та медал билан 5-ўринда якунлади.

Японияда ниҳоясига етган беллашувларда мамлакат спортчилари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалини қўлга киритишди.

Мусобақада Хитой биринчи, Япония иккинчи, Жанубий Корея учинчи ва Ҳиндистон тўртинчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтиш керак, мусобақаларнинг катта қисмида Ўзбекистон 4-ўринда бораётганди.

Аввалроқ Ўзбекистон футболчилари Хитойга мағлуб бўлиб, бронза медалларни қўлдан чиқарди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.