Ўзбекистон: оқ-қора тарихдан тараққиётнинг янги ранглари сари
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори ўринбосари, сиёсий фанлар доктори (ПҳД) А.Юсуповнинг мақоласи рус ва

Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги яқинлашар экан, "Комсомолская правда" нашрида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директор ўринбосари, сиёсий фанлар доктори (ПҳД) А. Юсуповнинг "Узбекистан: от черно-белой истории к новой палитре развития" ("Ўзбекистон: оқ-қора тарихдан тараққиётнинг янги ранглари сари") номли таҳлилий мақоласи чоп этилди. Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг 35 йиллик мустақиллик давридаги йўли, мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва тараққиётнинг янги босқичи ҳақида сўз боради.
Мақолада таъкидланишича, собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий модели "оқ-қора" тусда, яъни қатъий марказлашган ва ёпиқ эди. Собиқ тизимнинг икки асосий "ранги" маъмурий-буйруқбозлик бошқаруви ва хомашёга қарамликдан иборат бўлган. Мамлакат асосан пахта, олтин ва газ экспорти билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинган.
"Оқ-қора" тарихдан янги босқичга ўтиш – бу ҳаётнинг бир хил тусдаги ҳолатидан ранглар ва имкониятлар хилма-хиллиги сари ўтишини англатувчи парадигма алмашинувидир. Муаллифнинг фикрича, "мустақиллик авлоди" мамлакат тасвири ва манзарасини тубдан ўзгартирмоқда. Бу авлод учун мустақиллик – ўтган асрдаги сиёсий бурилиш ҳақидаги хотира эмас. Бу авлод совет даври тажрибаси ва дунёқараши таъсирида шаклланмаган.
А. Юсуповнинг ушбу мақоласи Германиянинг "Остдеуцче Аллгемеине" нашрида "Вом старрен Зентралисмус дер Вергангенҳеит ҳин зу Оффенҳеит унд Диверсификатион" ("Ўтмишнинг қатъий марказлашувидан очиқлик ва диверсификация сари") сарлавҳаси остида ҳам эълон қилинди.
Мазкур мақолаларнинг рус ва немис тилларида чоп этилиши мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўли, амалга оширилган туб ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқаро ҳамжамият ва эксперт-таҳлилий доираларга етказишда муҳим аҳамиятга эга.

