Ўзбекистон ломбардларининг активлари бир йилда 50 фоизга ошди
Ўзбекистон ломбардларининг жами активлари 2026 йил 1 август ҳолатига 937,7 млрд сўмга етди. Сектор капитали 714,5 млрд сўм бўлди.

Ўзбекистон ломбардлари активлари бир йил ичида 50 фоизга кўпайди
2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистон ломбардларининг жами активлари 937,7 млрд сўмга етди. Бу кўрсаткич бир йил олдингига нисбатан 50 фоиз юқори. Ўша пайтда жами активлар 625,7 млрд сўм бўлган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Сектор активларининг асосий қисмини ташкил этувчи соф кредитлар 513,4 млрд сўмдан 692,7 млрд сўмга ошиб, 35 фоизлик ўсишни қайд этди. Шу билан бирга, уларнинг жами активлар таркибидаги улуши 82,0 фоиздан 73,9 фоизга тушди.
Банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар 4,1 баробарга кўпайиб, 19,2 млрд сўмдан 79,5 млрд сўмга чиқди. Бошқа активлар 121 фоизга ошиб, 82,3 млрд сўмни ташкил этди. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари 74 фоизга ўсиб 24,8 млрд сўмга, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 39 фоизга ошиб 36,4 млрд сўмга, асосий воситалар эса 44 фоизга кўпайиб 21,9 млрд сўмга етди.
Сектор мажбуриятлари бир йилда 72 фоизга ошиб, 223,3 млрд сўмга тенглашди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 129,9 млрд сўм эди.
Мажбуриятларнинг асосий қисми, яъни 80,0 фоизи тўланиши лозим бўлган кредитлар, қарзлар ва лизинг мажбуриятлари ҳиссасига тўғри келган. Уларнинг ҳажми 79 фоизга ошиб, 178,6 млрд сўмга етди.
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар 147 фоизга ошиб 9,3 млрд сўмни, тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар 59 фоизга ошиб 7,7 млрд сўмни, бошқа мажбуриятлар эса 27 фоизга ошиб 27,7 млрд сўмни ташкил этди.
Ломбардларнинг жами капитали 714,5 млрд сўм бўлди. Бу кўрсаткич 495,8 млрд сўмдан 44 фоизга ошган. Устав капитали 44 фоизга кўпайиб 225,3 млрд сўмга, тақсимланмаган фойда 57 фоизга ошиб 306,4 млрд сўмга, жорий йил фойдаси 28 фоизга ошиб 166,4 млрд сўмга, захира капитали эса 23 фоизга ошиб 16,3 млрд сўмга етган.
Ҳисобот санасида республикада жами 90 та ломбард фаолият кўрсатган. Бир йил олдин уларнинг сони 92 та эди.
Активлар ҳажми бўйича секторда «Хурма ломбард» 165 056,4 млн сўм билан етакчилик қилмоқда. Унинг активлари 163 фоизга ошган. Кейинги ўринларда «Хашаматли Чинор» — 65 027,7 млн сўм (63 фоиз ўсиш), «Чинара бизнес кредит» — 57 432,5 млн сўм (61 фоиз ўсиш), “Максимум” — 43 841,6 млн сўм (65 фоиз ўсиш), «Столичний кредит» — 37 937,9 млн сўм (39 фоиз ўсиш), “Золото” — 31 135,2 млн сўм (3,4 баробар ўсиш) ва “Хамкор-кредит” — 33 709,4 млн сўм (42 фоиз ўсиш) жойлашган.
“Золото” активлари 9 212,5 млн сўмдан 31 135,2 млн сўмга ошиб, 238 фоизлик ўсишни кўрсатган. Шунингдек, «Классик ломбард» активлари 1 015,7 млн сўмдан 3 364,7 млн сўмга кўтарилиб, 3,3 баробар ошган.
«Кредит флекс» активлари 6 254,2 млн сўмдан 12 668,2 млн сўмга чиқиб, 103 фоизга ўсган. “Мандарин”да бу кўрсаткич 1 932,2 млн сўмдан 3 564,9 млн сўмгача, яъни 84 фоизга ошган. «Афина финанс» активлари 8 163,2 млн сўмдан 14 320,4 млн сўмга кўтарилиб, 75 фоиз ўсган.
«Давр ломбард» активлари 1 049,8 млн сўмдан 1 785,3 млн сўмга ошиб, 70 фоизга кўпайган. Бунда соф кредитлар ҳажми 14,3 баробарга — 81,5 млн сўмдан 1 166,8 млн сўмга ошган. “Аслаха-18” активлари эса 675,3 млн сўмдан 1 121,8 млн сўмга ошиб, 66 фоизга ўсган.
“Сармоя-мадад” активлари 11 фоизга камайиб 6 437,6 млн сўмни, «Билол дарома» 28 фоизга камайиб 2 680,2 млн сўмни, “Кибрай-кредит” 23 фоизга камайиб 2 486,7 млн сўмни, «Октепа капитал» 25 фоизга камайиб 1 688,0 млн сўмни ҳамда «Янгиюл ишонч кредит» 13 фоизга камайиб 2 925,7 млн сўмни ташкил этган.
Жами капитал бўйича «Хурма ломбард» — 63 121,5 млн сўм (140 фоиз ўсиш), «Хашаматли Чинор» — 53 459,7 млн сўм (51 фоиз ўсиш), «Чинара бизнес кредит» — 41 379,9 млн сўм (44 фоиз ўсиш), «Столичний кредит» — 32 807,4 млн сўм (42 фоиз ўсиш) ва “Максимум” — 28 613,9 млн сўм (71 фоиз ўсиш) билан олдинда бормоқда.
Устав капитали энг юқори суръат билан “Золото”да ошган. Унинг устав капитали 500,0 млн сўмдан 37 100,0 млн сўмга кўтарилиб, 74 баробарга кўпайган. «Классик ломбард»да эса устав капитали 700,0 млн сўмдан 2 000,0 млн сўмга ошиб, 186 фоизга ўсган.
Ташкилотларни капитал ҳажмига кўра гуруҳлаш натижасида капитали 3 млрд сўмдан юқори бўлган ломбардларнинг сектор жами капиталидаги улуши 88,3 фоиздан 91,8 фоизга ошган. Бундай ташкилотлар сони 45 тадан 50 тага кўпайган. Капитали 1 млрд сўмгача бўлган ташкилотларнинг улуши эса деярли ўзгармай, тахминан 1,0 фоизни ташкил этган.
Мажбуриятларнинг энг катта ҳажми «Хурма ломбард»да қайд этилган — 101 934,9 млн сўм (208 фоиз ўсиш). Ундан кейин «Чинара бизнес кредит» — 16 052,6 млн сўм (169 фоиз ўсиш), “Максимум” — 15 227,6 млн сўм (60 фоиз ўсиш) ва «Хашаматли Чинор» — 11 568,0 млн сўм (217 фоиз ўсиш) қайд этилган.
Сектор томонидан банклардан жалб қилинган қарз маблағларининг умумий ҳажми 25 150,9 млн сўмни ташкил этган. Бир йил олдин бу кўрсаткич 21 055,0 млн сўм бўлган. Ўсиш 19 фоизни ташкил этган.
Банклардан олинган қарз маблағларининг энг юқори ўсиши “Мандарин”да қайд этилган — 250,9 млн сўмдан 876,7 млн сўмгача, яъни 3,5 баробар. “Голден-кредит”да эса ушбу маблағлар 1 044,0 млн сўмдан 1 577,2 млн сўмга ошиб, 51 фоизга кўпайган.
Фаолият юритаётган 90 та ломбарднинг 68 таси 2 млрд сўмдан ортиқ активларга эга. Уларга секторнинг жами 914,9 млрд сўмлик активлари, яъни 97,6 фоизи тўғри келади.
Активлари 1 млрд сўмдан 2 млрд сўмгача бўлган 12 та ташкилотнинг активлари 18,0 млрд сўмни, активлари 1 млрд сўмгача бўлган 8 та ташкилотнинг активлари эса 4,8 млрд сўмни ташкил этган.

