Спорт

Ўзбекистон клубларининг стадионлари нега тез яроқсиз ҳолатга келади?

Ўзбекистон клубларининг стадионлари нега тез яроқсиз ҳолатга келади?

Ҳар йили Ўзбекистон стадионларидаги майсаларнинг сифати ёмонлашиши футбол мухлислари ва мутахассислари орасида энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг (ЎзПФЛ) “Лига Минбари” подкастида айнан шу муаммо, унинг сабаблари ва ечимлари таҳлил қилинди.

Дастур бошловчиси Диёр Имомхўжаевнинг стадионлар ҳолати бўйича берган саволларига ЎзПФЛнинг Стадионлар бўйича ищи гуруҳи аъзоси Учқун Қувончов батафсил жавоб берди. Мутахассиснинг таъкидлашича, стадион майсасини идеал ҳолатда сақлаб туриш фақатгина сув қуйишдан иборат эмас. Бу йил давомида олиб бориладиган мураккаб агротехник тадбирларни талаб этади.

“Авваламбор, майдонларга қараш — узлуксиз жараён. Ўз вақтида бериладиган ўғитлар, қиш, куз ёки ёз мавсумларида қилинадиган ўзига хос ишлар графикага қатъий боғланган бўлиши керак. Буларнинг барчаси бажарилаётган ўйинлар сони ва об-ҳаво шароитига бевосита дахлдордир”, дейди Учқун Қувончов.

Ўзбекистондаги стадионларнинг 80-90 фоизи усти очиқ ҳолатда қурилган. Бу эса майсаларнинг ёзги жазирамадан тўғридан тўғри зарар кўришига олиб келади. Қайд этилишича, жорий йилда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ҳам ошган вақти кузатилган ва бу майсалар учун жиддий синов бўлган. Шунга қарамай, ҳаво ҳарорати қанчалик иссиқ бўлмасин, тўғри парвариш ва юкламаларни тўғри тақсимлаш орқали майдонни сақлаб қолиш мумкин.

“Агар сифатли озиқлантирилса ва айни энг иссиқ вақтларда майдонда футбол ўйинлари ўтказилмаса, майсани сақлаб қолса бўлади. Бунга Қаршининг ъНасафъ ва Фарғонанинг ъНефтчиъ клублари стадионларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. 50 даражадан ошган иссиқда ҳам улар майдонни идеал ҳолатда сақлаб қола олишди. Демак, агротехник қоидалар тўғри бажарилса, иқлим инжиқликларини енгиб ўтиш мумкин”, деб тушунтирди ЎзПФЛ вакили.

Суҳбат давомида мутахассис Ўзбекистон иқлими шароитида стадионларда асосан қайси ўт навларидан фойдаланилишига ойдинлик киритиб ўтди. Қайд этилишича, майдонлар ҳолатини йил давомида бирдек сақлаб туриш учун мавсумга қараб асосан икки турдаги майсадан фойдаланилади.

Улардан биринчиси — баҳор, ёз ва куз ойларига мўлжалланган “Поа пратенсис” (мятлик) нави бўлиб, у маҳаллий иқлимга жуда мос келади ҳамда 40-45 даражали жазирамага ҳам бардош бера олади. Қиш мавсумида эса “Лолиум” (райграс) майсасидан фойдаланади. Ушбу нав +5 дан 20 даражагача бўлган ҳароратда идеал ўсади, шунингдек, ҳаво ҳарорати нол ёки -1 даражагача пасайган вақтда ҳам нобуд бўлмасдан, майдоннинг яшил ҳолатини барқарор сақлаб қолишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.