Иқтисодиёт

Ўзбекистон картошкани асосан қайси давлатлардан сотиб олди?

Ярим йилда Ўзбекистонга 11 давлатдан картошка импорт қилинди. Импортнинг асосий қисми Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган

Ўзбекистон 2026-йилнинг январидан июнигача бўлган даврда 11 мамлакатдан жами 34 миллион АҚШ долларига тенг 421 минг 918 тонна картошка импорт қилди. Бу маълумот Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми қарийб 46,9 минг тоннага камайган бўлса-да, Қозоғистон етказиб берувчилар орасида етакчиликни сақлаб қолди.

Қозоғистондан 337,9 минг тонна картошка олиб келинган бўлиб, бу умумий импортнинг катта қисмини ташкил этади. Ундан кейинги ўринларда Покистон ва Қирғизистон жойлашган.

Покистондан 33,8 минг тонна, Қирғизистондан эса 14,8 минг тонна картошка импорт қилинган.

Шунингдек, Афғонистондан 13,5 минг тонна, Нидерландиядан 9,7 минг тонна картошка олиб келинган. Қолган 12,2 минг тонна картошка бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.