Ўзбекистон “камикадзе” дрон ишлаб чиқди. У 1500 км гача уча олади

Ўзбекистон “камикадзе” дрон яратди. У 1500 км гача учиши мумкин
Жанубий Африка Республикасида қитъанинг энг нуфузли мудофаа технологиялари кўргазмаси — Африса Аероспасе анд Дефенсе (ААД) 2026 бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон учун алоҳида павилён ажратилган. Эътиборлиси, ушбу халқаро кўргазмада мамлакат ҳарбий саноат комплекси томонидан ишлаб чиқилган янги зарбдор қурилма намойиш этилди. У минг километрдан ортиқ масофага парвоз қила олади.
Кўргазмада очиқланган маълумотларга кўра, қурилма максимал 200 км/соат тезликка чиқиши ва 6 соат давомида ҳавода қолиши мумкин. У фльинг винг (“учувчи қанот”) схемаси асосида яратилган бўлиб, ички ёнув двигатели ёрдамида ҳавога кўтарилади. ЭАС компанияси вакилининг “Дарё”га айтишича, дрон ФН-Х деб аталади ва у 1500 км гача учиши мумкин.
ФН-Хънинг асосий хусусиятларидан бири — у 30 килограммгача оғирликдаги фойдали юк билан парвоз қилади. Асосий зарбдор элемент сифатида ҲЕ-ФРАГ, яъни юқори портловчи-парчаланадиган жанговар каллак ишлатилади. Бундай жанговар каллаклар нафақат портлаш кучи, балки атрофга металл фрагментлар сочиши билан ҳам ажралиб туради.
“Учувчи қанот” конструксияси
Юқорида айтилганидек, ФН-Х дронини ишлаб чиқишда “учувчи қанот” схемасига мурожаат қилинган. Бошқача айтганда, бундай тузилмада фюзеляж ва қанотлар бирлашган бўлиб, дум қисми алоҳида шаклда мавжуд эмас.
Платформа корпуси карбон композит материалдан тайёрланган. Чунки бу хомашё енгил бўлиши билан бирга мустаҳкам ҳамдир ва қурилма оғирлигини камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бундай материалдан тайёрланган дронлар ҳарорат ҳамда намлик ўзгариши таъсирида деформацияга учрамайди ва зангламайди.
Карбоннинг яна бир афзаллиги шундаки, у радиотўлқинларни қисман ютиб, дроннинг радарлар томонидан аниқланиш эҳтимолини камайтиради. Энг муҳими, техник ҳужжатда ушбу хомашё Ўзбекистонда тайёрланиши қайд этилган. Бу хорижий таъминотчиларга қарамликни камайтириш имконини беради.
Дронни нима бошқаради?
Маълум бўлишича, ФН-Х дрони йўналишни белгилашда ГНСС/ИНС навигация тизимларидан фойдаланади. Соддароқ айтганда, бу мақсадда ҳам сунъий йўлдошлар, ҳам дронга ўрнатилган гироскоп ва акселерометр каби қурилмалар ишлатилади. Маълумот учун, ИНС тизими ҳаракат йўналиши, тезлиги ва бошланғич нуқтадан қанча масофа учиб ўтилганини ўлчайдиган мосламалар тўпламидир.
Шу билан бирга, платформада АИ-ассистед аутопилот, яъни сунъий интеллектга асосланган автопилот ҳам борлиги кўрсатилган. Бу радиоелектрон кураш тизимлари фаол ишлаётган шароитда ҳам парвозни давом эттириш ва нишонларни аниқлаш имконини беради.
ФН-Х дрони асосан 1200 м оператив баландликда учади. Максимал учиш баландлиги эса 3000 метрни ташкил этади.
Жанубий Африка Ўзбекистон учун дебют
ААД 2026 Африка қитъасининг энг нуфузли халқаро кўргазмаси бўлиб, унда 300 дан ортиқ компания ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Ушбу кўргазманинг муҳим жиҳати шундаки, у бозорнинг Ўзбекистон каби нисбатан ёш иштирокчиларига Африканинг тез ривожланаётган мамлакатларидан ҳамкорлар топиш имконини беради.
Мазкур халқаро тадбирда Ўзбекистон учун алоҳида миллий павилён ташкил этилган. Унда мамлакат номидан асосан 4 та корхона иштирок этмоқда. Республика куч тузилмалари ҳамда хорижий ҳамкорлар учун ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган Инновация технологиялари маркази шулар жумласидан.
Корхона кўргазмада кенг турдаги маҳсулотлар билан қатнашди. Электрон уруш тизимлари, зирҳли дубулға, нимча ва плита каби баллистик ҳимоя воситалари, кимёвий ҳимоя воситалари, оптика мосламалари, дронларга қарши тизимлар ва экипировканинг бошқа элементлари шулар жумласидан. Мазкур стенд кўргазма қатнащиларида жиддий қизиқиш уйғотди. У билан яқиндан танишганлар орасида Конго ДР қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Жулес Банза Муиламбве ҳам бор.
Жулес Банза Муиламбве.
Ушбу халқаро кўргазмада қатнашган миллий компаниялардан яна бири Саҳро ҳисобланади. У кенг спектрдаги учувчисиз учиш тизимларини етказиб беришга ихтисослашган. Компания каталогидан Лочин брендига мансуб турли дронларни топиш мумкин. Улар кузатув, разведка, ҳужум ҳамда артиллерия зарбаларини мувофиқлаштириш каби қатор миссияларда қўлланилади.
Хусусан, Лочин ҲА-341(М2) модели вертикал кўтарилиш ва қўниш хусусиятига эга экани билан ажралиб туради. Унинг операцион радиуси 50 км, парвоз вақти эса 2 соатни ташкил этади. Гексокоптер типидаги Лочин ҲА-251 дрони эса ўз хусусиятига кўра бомбардимончи бўлиб, гранаталар, снарядлар ва турли ўқ-дориларни ташлашга мўлжалланган. У 10 кг оғирликдаги фойдали юк билан ярим соат ҳавода қолиши мумкин. Барча турдаги учувчисиз учиш қурилмалари юқори сифатли тасвир узатадиган камера, тунги миссиялар учун термал сенсорлар ҳамда лазер масофа ўлчагич билан жиҳозланган.
Саҳро компанияси дронларга ихтисослашган бўлса, бошқа бир компания уларга қарши тизимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Элестронис Аутономоус Солутионс 2022-йилда ташкил этилган бўлиб, унинг каталогидан портатив ҳамда стационар турдаги радиоелектрон тизимлар жой олган.
ЭАС-1 Фовлер, ЭАС-2 Аир Фендер ва ЭАС АДС Аиршиелд 1МС каби моделлар шулар жумласидан. Улардан дастлабки иккитаси қўлда кўтариб юришга мўлжалланган бўлиб, 1-1,5 км масофадаги учувчисиз учиш қурилмаларини зарарсизлантира олади. ЭАС Доме номли яна бир тизимга эса комплекс ёндашилган. Яъни у таҳдидларни аниқлашдан тортиб, бартараф этишга қадар кенг жараённи қамраб олади. У радарлар, оптик-сенсорлар, электрон уруш тизимлари ва тутиб олувчи дронларни ўз ичига олади.
Зарба Аммунитион корхонаси ўточар қуроллар, пистолетлар ва бошқалар учун турли калибрдаги патронлар ишлаб чиқаради. У, шунингдек, патрон гилзалари ва ўқ компонентлари, ов ҳамда спорт учун мўлжалланган ўқ-дорилар, дронларга қарши курашиш учун ўқ-дорилар, шунингдек, махсус мақсадларга мўлжалланган бошқа маҳсулотларни тайёрлайди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон миллий павилёнига қатор юқори даражали расмийлар, жумладан Жанубий Африка Республикасининг мудофаа вазири Мацие Ангелина Моцҳекга ташриф буюрди.
Бундан ташқари, мезбон давлатнинг савдо вазири Паркс Тау ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадли маҳсулотлар билан яқиндан танишди.
Жанубий Африка Республикасининг савдо вазири Паркс Тау Фото: “Дарё” Мудофаа саноати агентлигининг маълум қилишича, кўргазма 16-сентябрда бошланган бўлиб, 20-сентябрга қадар давом этади. Маде ин Узбекистан ёрлиғи туширилган маҳсулотлар тадбир охиригача халқаро ҳамжамият вакиллари эътиборига ҳавола қилинади.

