Маҳаллий

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича Жаҳон банки ҳисоботида эътироф этилди

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларига бағишланган «Рисинг то Просперитй: Броаденинг Оппортунитиес фор Алл» номли

Ўзбекистон камбағалликни камайтириш бўйича Жаҳон банки ҳисоботида эътироф этилди

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларига бағишланган «Рисинг то Просперитй: Броаденинг Оппортунитиес фор Алл» номли янги ҳисоботини чоп этди. Ҳужжатга кўра, мамлакат сўнгги йилларда қашшоқликни қисқартириш борасида дунёда энг тез ва барқарор ўсиш суръатларидан бирини намоён қилмоқда.

ЖБ таҳлилларида қайд этилишича, Ўзбекистонда миллий қашшоқлик даражаси 2021-йилдаги 17,0 фоиздан 2025-йилга келиб 5,8 фоизгача камайиб, қарийб 3,7 миллион фуқаро қашшоқликдан чиқарилган. Марказий Осиё ва Европа минтақасида юқори-ўрта даромад мезони ($8.30/кун) асосида ҳисобланганда, минтақадаги қашшоқлик қисқаришининг 40 фоиздан ортиғи айнан Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатда аҳолининг барқарор ўрта қатлам улуши 37 фоиздан 72 фоизгача ошган. Айниқса, қашшоқликнинг энг тез қисқариши қишлоқ ҳудудларида кузатилиб, кўрсаткич 19,8 фоиздан 6,4 фоизгача тушган ва шаҳар ҳамда қишлоқ аҳолиси турмуш даражаси ўртасидаги тафовут деярли йўқолган.

Бундай ижобий ўзгаришларнинг асосий омиллари сифатида иш ҳақининг ошиши, янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда пенсияларнинг ўз вақтида индексация қилиниши кўрсатилмоқда. Масалан, кам таъминланган эркаклар орасида ёлланма меҳнат билан бандлик 18 фоиздан 46 фоизгача ошган.

Шу билан бирга, Жаҳон банки аҳолининг 22 фоизи ҳануз иқтисодий хавф-хатарларга заиф эканини таъкидлаб, келгусида аёллар бандлигини ошириш, мактабгача ва олий таълимни (СТЕМ/ИСТ) ривожлантириш ҳамда манзилли ижтимоий ёрдам тизимини (ЛИФА) янада такомиллаштиришни тавсия этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.