Спорт

Ўзбекистон Эрон устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида юқорилади

Рейтингни жаҳон чемпиони саналган Испания бошқариб бормоқда (1995,8 очко). Кейинги поғоналарда Аргентина, Франсия ва Англия

Ўзбекистон Эрон устидан қозонилган ғалабадан кейин ФИФА рейтингида юқорилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида ўз ўрнини яхшилади. Кеча Эрон устидан ғалаба қозонган миллий жамоамиз ҳисобига 6,83 очко қўшилди. Натижада жамоамиз ФИФА онлайн рейтингида бир поғона кўтарилиб, 59-ўринни эгаллади.

Тунис терма жамоаси Ўзбекистондан олдинги ўринни банд этган бўлса, Қатар терма жамоаси биздан кейинги 60-ўринда қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида вакилларимиз Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Элдор Шомуродов мазкур баҳсда дубл муаллифи бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.