Маҳаллий

Ўзбекистон БМТнинг илмий муассасалари билан сув соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев БМТ Университетининг Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти (УНУ-ИНВЕҲ)

Ўзбекистон БМТнинг илмий муассасалари билан сув соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда.

Бутунжаҳон сув ҳафталиги — Ворлд Ватер Веек 2026 доирасида Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Тимур Бутунбаев БМТ Университетининг Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти (УНУ-ИНВЕҲ) директори, профессор Каве Мадани билан учрашди.

Ушбу мулоқот Ню-Ёркда бўлиб ўтган аввалги учрашувда эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлди. Томонлар қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, академик алмашинув ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг сув соҳасидаги тажрибасини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сув масаласи Ўзбекистон давлат сиёсатининг стратегик устувор йўналишларидан бирига айлангани таъкидланди. Соҳада барқарор молиялаштириш, кадрлар тайёрлаш, рақамлаштириш ва инновацияларни жорий этиш ягона давлат сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, сув хўжалигини рақамлаштириш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича сезиларли амалий натижаларга эришилмоқда.

Томонлар УНУ-ИНВЕҲ билан ҳамкорликни аниқ ва ўлчаб бўладиган натижаларга йўналтириш, жумладан, қўшма илмий ва амалий лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон тажрибасини БМТнинг Сув конференсияси доирасидаги глобал ташаббусларда илгари суриш, сув танқислиги шароитида илм-фан, замонавий технологиялар ва самарали бошқарувга асосланган ечимларни халқаро миқёсда татбиқ этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.