Дунё

Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида (фото)

15 сентябр куни Сеул осмонида ўзгача манзара кузатилди — Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил

**Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида (фото)**

15 сентябр куни Сеул осмонида ноодатий манзара кузатилди — Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил рангларидаги дирижабл Корея Республикаси пойтахти устидан парвоз қилди.

Унинг ортида юртга муҳаббат, миллий ғурур ва Ўзбекистоннинг дўст Корея заминидаги яна бир ёрқин қадами мужассам эди.

Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи арафасида амалга оширилган ушбу рамзий ташаббус Сеул аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга Ўзбекистонни яна бир бор танитиш, миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларимизни намоён этишга хизмат қилди.

Ана шу замонавий шаҳар осмонида Ўзбекистон байроғи рангларининг намоён бўлиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳам янги, замонавий ва истиқболли босқичга кўтарилаётганининг гўзал рамзи бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.