Спорт

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси САВА чемпионатини ғолиблик билан якунлади

О&лсқуо;збекистон аёллар терма жамоаси САВА Беач Воллейбалл Чампионшип турнирида г&лсқуо;олиб бо&лсқуо;лди. Иккинчи жамоа бронза медалини қо&лсқуо;лга киритди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси САВА чемпионатида зафар қучди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

"Олимпия шаҳарчаси"да бўлиб ўтган САВА Беач Воллейбалл Чампионшип халқаро пляж волейболи турнири якунланди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси олтин медалларни қўлга киритиб, чемпионликни нишонлади, мамлакатнинг иккинчи жамоаси эса бронза медалига сазовор бўлди.

Финал баҳсида Ўзбекистоннинг биринчи терма жамоаси Қирғизистон жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Учинчи ўрин учун кечган ўйинда Ўзбекистоннинг иккинчи ва учинчи терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда иккинчи жамоа ғалаба қозонди.

Натижада, аёллар ўртасидаги мусобақада биринчи ўринни Ўзбекистоннинг биринчи терма жамоаси эгаллади, кумуш медаллар Қирғизистон жамоасига насиб этди, бронза медални эса Ўзбекистоннинг иккинчи терма жамоаси қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақада эса Эроннинг биринчи терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон жамоаси кумуш медалларга сазовор бўлган бўлса, учинчи ўринни Эроннинг иккинчи терма жамоаси банд этди.