Ўзбек ва жаҳон бокси афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди
Дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси.

Ўзбек ва жаҳон боксининг афсонавий намояндаси, "Тошкент йўлбарси" лақаби билан машҳур бўлган Руфат Рисқиев 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Руфат Асадович Рисқиев 1949-йил 2-октябрда Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган. У 1974-йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, бокс бўйича дунё биринчилигини қўлга киритган илк ўзбек спортчиси сифатида тарихга муҳрланган. Шунингдек, Руфат Рисқиев 1976-йилги Олимпия ўйинларининг финалчиси бўлгани ҳам кенг жамоатчиликка маълум.
2019-йилдан бошлаб бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев соврини топшириш анъанаси жорий этилган.
Xabar.uz жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

