Озарбойжон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбойжон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни Кўксарой қароргоҳида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

