Озарбайжоннинг СОСАР компанияси Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очишни режалаштирмоқда
Озарбайжон давлат нефт компанияси (СОСАР) Ўзбекистонда автомобилларга ёнилғи қуйиш бўйича замонавий шохобчалар тармоғини очишни режалаштирмоқда. Тошкентда бу бўйича ъЎзбекнефтгазъ билан битим имзоланди.

Озарбайжоннинг СОСАР компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очишни режалаштирмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" аксиядорлик жамияти ва Озарбайжон давлат нефт компанияси (СОСАР) Ўзбекистонда замонавий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳужжат 22-август куни Тошкентда икки мамлакатнинг ИВ Ҳудудлараро форуми доирасида имзоланди. Тадбир Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи арафасида бўлиб ўтди.
"Ўзбекнефтгаз" матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар АЁҚШлар тармоғини ривожлантириш имкониятларини биргаликда ўрганиш ва баҳолаш, шохобчаларни очиш мумкин бўлган жойларни аниқлаш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг мақбул бизнес моделлари ва механизмларини кўриб чиқиш ниятида.
2023-йил август ойида "Ўзбекнефтгаз" ва СОСАР Ўзбекистон ҳамда Озарбайжоннинг нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битим имзолаган эди. 2025-йил июл ойида улар маҳсулот тақсимотига оид битимни имзолаган. Мазкур ҳужжат Устюрт нефт-газли ҳудудининг инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва кейинчалик углеводородларни қазиб олишни кўзда тутади. Ўтган йилнинг декабр ойида ушбу лойиҳага старт берилган.
СОСАР (Стате Оил Сомпанй оф Азербаижан Републис) нефт ва газни қидириш, қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда ташиш билан шуғулланади. Компания 1992-йилда "Азеринефт" ва "Азернефтхимия" корхоналари негизида ташкил этилган. Унинг ягона аксиядори давлат ҳисобланади. Ички бозорда компания Озарбайжон ҳудуди бўйича нефт қазиб олишнинг 80 фоизигача ва газни ташишнинг 100 фоизини таъминлайди. Энг йирик активлари: Ҳайдар Алиев номидаги нефтни қайта ишлаш заводи (СОСАР Довнстреам), Сумқайитдаги полиетилен ва полипропилен ишлаб чиқариш мажмуаси (СОСАР Полймер). Шуъба корхоналари ва қўшма корхоналар орқали мамлакат ҳудудидаги йирик халқаро инфратузилма лойиҳаларида иштирок этади.

