Озарбайжон халқаро банки Давр Банк аксияларининг 51 фоизини сотиб олди

Озарбайжон халқаро банки Давр Банк аксияларининг 51 фоизини харид қилди
Озарбайжон халқаро банки (АББ) Давр Банк аксияларининг назорат пакетини, яъни 51 фоизини 1 трлн 646 млрд сўмга, тахминан 140 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда “Тошкент” Республика фонд биржаси маълумотларига таяниб Спот хабар берди.
Биржа маълумотларига кўра, битим 10-сентябр куни олтита кетма-кет транзаксия кўринишида амалга оширилган. АББ жами 51 млн дона оддий аксияни ҳар бир қимматли қоғоз учун 32 281,28 сўмлик ягона нархда харид қилган.
Озарбайжон АББ банки Давр Банкънинг 51 фоиз улушини сотиб олиш ниятида экани 2026-йил май ойида маълум бўлганди. 23-август куни эса Озарбайжон халқаро банкининг Давр Банкъдаги улушни сотиб олиш жараёнини якунлагани эълон қилинди.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Давр Банк хусусий аксиядорлик тижорат банки 2001-йил 29-сентябрда давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, унинг устав фонди 500 млрд сўмни ташкил этади.
Озарбайжон халқаро банки — АББ 1992-йил 10-январда аксиядорлик тижорат банки сифатида фаолиятини бошлаган. Банкнинг бош офиси Баку шаҳрида жойлашган бўлиб, у Жанубий Кавказ минтақасидаги йирик банклардан бири ҳисобланади.

