Маҳаллий

ОТМларда контракт тўлаш муддати ноябргача узайтирилди

​Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса

ОТМлардаги контракт тўловлари муддати ноябргача чўзилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги маълум қилди.

Мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тегишли.

Белгиланган муддатгача базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши керак.

Аввалроқ педагог ходимларнинг фарзандлари учун 30 фоизлик имтиёз эълон қилинганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.