Маҳаллий

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда оталар ўз исмини фарзандига фамилия сифатида беришига рухсат этилади. Тегишли қонун бугун, 8-август куни Сенатда маъқулланди.

Отанинг исми болага фамилия сифатида берилиши мумкин бўлади.

Ҳозирги қоидаларга кўра, боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Шунингдек, миллий анъаналарга мувофиқ, ота ёки она томонидан бобонинг исми ҳам фамилия қилиб берилиши мумкин.

Янги қонун лойиҳаси Оила кодексининг 69-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутади, бу эса отанинг исмини болага фамилия қилиб қўйиш имконини беради.

Сенаторларнинг фикрича, бу янгилик фуқароларга қўшимча қулайликлар яратади ва уларнинг миллий ҳамда диний анъаналарга мос келадиган истакларини амалга оширишга ёрдам беради.

Қонун маъқулланиб, имзолаш учун Президентга юборилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.