Спорт

Отабек Шукуров фаолиятини Сербияда давом эттиради

30 ёшли футболчи олий дивизион клуби «Радник» билан шартнома имзолади.

Отабек Шукуров фаолиятини Сербияда давом эттиради

Сербиянинг «Радник Сурдулица» футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровнинг трансферини эълон қилди.

Бундан аввал 30 ёшли футболчи «Банияс» (БАА) клубида тўп сурган эди. Ўтган мавсум якунида клуб ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмади, шу сабабли Шукуров эркин агент мақомини олди.

«Радник» билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддати ва молиявий шартлари ошкор этилмаяпти.

10-турдан кейин «Радник» 14 очко билан Сербия чемпионатида еттинчи ўринда бормоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.