Остонадаги АИ & Дигитал Бридге 2026ъда Ўзбекистон стартапларини хорижга чиқариш бўйича меморандум имзоланди
1−3-октабр кунлари Остонада ўтган АИ & Дигитал Бридге 2026 форуми доирасида ИТ Парк Узбекистан, Астана Ҳуб ва Эурасиа Гровтҳ Ҳуб стартапларни хорижий бозорларга чиқариш бўйича меморандум имзолади.

Остонада бўлиб ўтган АИ & Дигитал Бридге 2026 форумида Ўзбекистон стартапларини хорижий бозорларга олиб чиқиш бўйича меморандум имзоланди
АИ & Дигитал Бридге 2026 халқаро технологик форуми 1−3-октабр кунлари Остонада ташкил этилди. Тадбирда Қозоғистон ва хорижий давлатлардан 150 дан ортиқ спикер, технологик компаниялар вакиллари, инвесторлар ҳамда стартаплар қатнашди. Форум якунларидан бири сифатида ИТ Парк Узбекистан, Астана Ҳуб ва Эурасиа Гровтҳ Ҳуб ўртасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон компанияларининг хорижий бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлашга доир келишувга эришилди.
АИ & Дигитал Бридге Қозоғистондаги Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили доирасида ўтказилган АИ Монтҳ — сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва тадбиркорлик йўналишидаги тадбирлар ойлигининг асосий халқаро тадбири бўлди.
Форум қатнащилари сунъий интеллект, ҳисоблаш инфратузилмаси ва робототехникани ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. Ялпи мажлисда Генерал Атлантис раҳбари Уилям Форд, НВИДИА вице-президенти Рев Лебаредян, Нетворк Счоол асосчиси Балажи Сринивасан ҳамда ОнеВеб ва Э-Спасе асосчиси Грег Уайлер сўзга чиқди.
1-октабр куни форумда нутқ сўзлаган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сунъий интеллект саноат, молия, таълим, фан ва давлат бошқарувини ўзгартираётганини таъкидлади. Унинг айтишича, технологияларни ривожлантириш иқтисодиётнинг реал эҳтиёжларига таянган ҳолда, инновацион компанияларни қўллаб-қувватлаш билан бирга олиб борилиши керак.
Тоқаев саноат соҳасида сунъий интеллект ёрдамида ҳал этилиши керак бўлган вазифалар рўйхатини тузиш ва унинг асосида Қозоғистон ҳамда хорижий жамоалар иштирокида АИ Чалленге танловини йўлга қўйишни таклиф қилди. Самарадорлиги исботланган энг яхши ечимларни ишлаб чиқаришга жорий этиш режалаштирилмоқда.
Президент олимлар, муҳандислар ва тадбиркорларни тайёрлаш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
“Ҳеч бир мамлакат сунъий интеллект салоҳиятини ёлғиз ўзи тўлиқ рўёбга чиқара олмайди”, — деди Тоқаев билим алмашиш, қўшма тадқиқотлар, инвестициялар ва истеъдодларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этиб.
Ўзбекистон учун форумнинг амалий натижаларидан бири ИТ Парк Узбекистан, Астана Ҳуб ва Эурасиа Гровтҳ Ҳуб ўртасида меморандум имзоланиши бўлди. Ҳужжат икки мамлакат технологик компанияларига хорижий буюртмачилар, инвесторлар ва бизнес ҳамкорлар топишда кўмаклашишга қаратилган.
Меморандумни ИТ Парк Узбекистан бош директори Азамат Караматов, Астана Ҳуб бош директори Магжан Мадиев ва Эурасиа Гровтҳ Ҳуб бош ижрочи директори Музаффар Карабаев имзолади.
Ҳамкорлик йўналишларидан бири Эурасиа Гровтҳ Ҳуб орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон стартапларига Буюк Британия ҳамда бошқа мамлакатлар бозорларига чиқишда ёрдам бериш бўлади. Ҳамкорлар софт ландинг — янги бозорга мослашишни енгиллаштирувчи механизмларни яратиш имкониятларини кўриб чиқади. Бу бозорни ўрганиш, бизнесни ривожлантириш ва операцион масалаларни ҳал қилишда кўмак беришни ўз ичига олади.
Томонлар қўшма форумлар, вебинарлар, бизнес миссиялар ва Б2Б учрашувларини ўтказишни ҳам режалаштирмоқда. Ушбу тадбирлар компанияларга потенсиал мижозлар, стратегик ҳамкорлар, инвесторлар ва акселераторлар билан алоқа ўрнатишда ёрдам беради.
“Ушбу ҳамкорлик стартаплар учун ҳамкорлар ва мижозларни топишдан тортиб инвестицияларни жалб қилишгача бўлган янги амалий имкониятларга йўл очади”, — таъкидлади Азамат Караматов.
Меморандум сунъий интеллект ҳамда тадқиқот ва ишланмалар соҳасидаги қўшма ташаббусларни ҳам назарда тутади. Улар билим алмашиш, синов лойиҳалари, менторлик дастурлари ҳамда бизнеснинг илмий ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлигини қамраб олади. Ўзбекистон технологик жамоалари учун ушбу ҳамкорлик бизнес алоқаларини кенгайтириш ва маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқишни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

