Спорт

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон чорак финалда Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон чорак финалда Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгди

Японияда давом этаётган Осиё ўйинлари футбол турнирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.

Беллашув бутунлай ўзбекистонлик футболчиларнинг устунлигида кечди.

12-дақиқада Дилшод Муртазоев узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим 1:0 натижа билан якунланди. Иккинчи таймда Ўзбекистон ҳужумларни янада кучайтирди.

78-дақиқада Рўзибой Файзуллаев майдон марказида тўпни қабул қилиб, ўнг қанотдан ажойиб кросс амалга оширди. Жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни шеригига узатди. Азизбек Тўлқинбеков Файзуллаевнинг меҳнатини бесамар қолдирмади — ҳисоб 2:0 бўлди.

Учрашув якунига яқин яна ўнг қанотдан ҳужум уюштирилди. Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни захирадан майдонга тушган Фирдавс Абдураҳмонов бош билан дарвозага аниқ йўллаб, баҳсга нуқта қўйди.

Ярим финалда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония — Шимолий Корея жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ўйин 30-сентябр куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон — Саудия Арабистони 3:0

Гол: Дилшод Муртазоев (12), Азизбек Тўлқинбеков (78), Фирдавс Абдураҳмонов (87)

Ўзбекистон: Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазоев, Ғиёсжон Ризақулов, Қувончбек Хушвақтов, Сардорбек Баҳромов, Саидумархон Саиднуриллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Асилбек Жумаев, Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.