Спорт

Осиё ўйинлари кундалиги. Курашда икки олтин

Кураш бўйича мусобақада яримфинал баҳси ўзбекистонлик куращилар дуелига айланди. Шунингдек, ўзбекистонлик боксчилардан уч нафари яримфинал масаласини ҳал qildi.Osiyo ўйинлари арафасида спорт фуқаролигини ўзгартириб, Ўзбекистон номидан қатнашган Анастасия Бахтирева ва Виолетта Евенко (ҳар иккиси ҳам Европа чемпионлари) синхрон сузиш бўйича мусобақада натижа кўрсата олмади.

Осиё ўйинлари кундалиги. Курашда икки олтин

27-сентабр куни Ўзбекистон делегацияси вакиллари 2026-йилги Осиё ўйинларида 13 та спорт турида қатнашди. Кун якунида 2 та олтин ва 2 та бронза медал қўлга киритилди.

Бугунги беллашувларда Ўзбекистон кураш жамоасининг 4 нафар вакили гиламга чиқди.

Ибодатхон Агожонова дастлабки босқичда қозоғистонлик Рауза Нурмахамедовани мағлуб этди (3:0), чорак финалда япониялик Демура Карендан устун келди (5:0), яримфиналда эса Япониянинг яна бир вакили Куроки Нацуми билан курашиб, уни ҳам енгди (10:0). Финалда Хитой Тайпейи вакили Ли Ванг-Тингни ҳам таслим этиб, олтин медални қўлга киритди.

Фотима Қодирова эса саралаш босқичида ветнамлик Пам Нгуен Ҳонг Мони мағлубиятга учратди (5:0), нимчорак финалда қозоғистонлик Зарина Сариповани енгди (3:0), бироқ чоракфиналда кейинроқ Агожоновага яримфиналда ютқазган япониялик Куроки Нацуми тўсиғидан ўта олмади (0:5).

Бекмурод Олтибоев иштирокини чоракфиналдан бошлади ва мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярнинг курагини ерга теккизди (1:0), аммо яримфиналда ўзбекистонлик бошқа бир куращи Шоҳруххон Бахтиёровга ютқазди (0:3) ва бронза билан кифояланди.

Шоҳруххон Бахтиёров ҳал қилувчи баҳсда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадов устидан ғалаба қозониб (5:0), Осиё ўйинлари чемпиони унвонини олди.

Ўзбекистон бокс жамоаси бугунги дастурда ҳам йўқотишларга учради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.