Осиё ўйинлари: Тахмина Икромова Ўзбекистонга 21-олтин медални тақдим этди
Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида бадиий гимнастика бўйича Тахмина Икромова олтин медалга эга чиқди. Уч карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлган спортчи Ўзбекистон ҳисобига 21-олтин медални олиб келди.

Осиё ўйинлари: Тахмина Икромова Ўзбекистонга 21-олтин медални олиб келди
Аичи-Нагояда давом этаётган Осиё ўйинларида бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик спортчи яккалик кўпкураш финалида иштирок этиб, 112.950 балл билан чемпионликни қўлга олди. Ушбу олтин медал билан Икромова Осиё ўйинларида учинчи бор ғолиб бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг олтин медаллари сони 21 тага етди.

