Осиё ўйинлари: Сита Қадамбоева дзюдо, Айтжан Халмаханов юнон-рум кураши бўйича олтин медаллар олди
Осиё ўйинларида Сита Қадамбоева дзюдо бўйича -52 вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Айтжан Халмаханов эса юнон-рум кураши бўйича -67 кг вазн тоифасида чемпион бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтинлар сони 16 тага етди.

Осиё ўйинлари: Сита Қадамбоева дзюдо, Айтжан Халмаханов юнон-рум кураши бўйича олтин медалга сазовор бўлди
Японияда давом этаётган Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна икки олтин медал қўшилди.
Жумладан, дзюдо бўйича -52 вазн тоифасида беллашган Сита Қадамбоева Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Ўзбекистонлик спортчи финал баҳсида Жанубий Корея вакилини мағлуб этди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов ҳам мусобақа чемпионлари сафига қўшилди. У -67 кг вазн тоифаси финалида япониялик рақибини енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 16 тага етди.

